«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган жисмоний шахсларнинг харидлари учун ҚҚС қайтариб бериладиган товарлар рўйхатига ун, шакар, дори воситалари ва тиббий хизматлар ҳам киритилди.
Ўзбекистон сўнгги 4 ой мобайнида хориждан 38,5 млн долларга 124,8 минг тонна ун сотиб олди. Шундан энг катта қисми (122,8 минг тонна) Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда. Қолаверса, Россиядан 1,9 минг тонна, АҚШдан 50 тонна, Ҳиндистон ва Франциядан эса 2 тонна атрофида ун импорт қилинди.
Молия вазирлиги буғдой ишлаб чиқаришдаги ислоҳотлар, яъни буғдой нархини эркинлаштириш ортидан ун ва нон нархларининг сезиларли ўзгаришини кутмаяпти. Молия вазирлиги департамент директори Тўлқин Мирзаевнинг таъкидлашича, бугунги кунда буғдой ва ун бозорининг 70−80 фоизи бозор нархларида шаклланмоқда. Қолаверса, давлат ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқмоқда.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон апрель-июль ойларида Қозоғистондан 100 минг тонна 3-синф буғдойини (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилади. Ички ва ташқи бозорлардаги вазиятдан келиб чиқиб, яна 500 минг тонна буғдой харид қилиш режалаштирилмоқда.
Нишон туманида чигирткадан парҳезбоп ун тайёрлаш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа қиймати 4,1 млрд сўм бўлиб, йиллик қуввати 80 тонна чигиртка уни ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Унинг ҳар килоси 3,7 доллардан сотиш кўзда тутилган. Чигирткаларни далалардан йиғиб олиш учун эса аҳоли вакиллари жалб қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг