«урганч» тегли мақолалар


Урганч — Қўнғирот йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
18 январь 2025, 18:34

Урганч — Қўнғирот йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади

Амударё устидан ўтувчи янги кўприкда Урганч — Қўнғирот йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади. Қатновлар 20 январдан бошланиши кутилмоқда.

Хоразмда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситаларни уйида сақлаб келган фуқаро аниқланди
17 сентябрь 2024, 11:28

Хоразмда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситаларни уйида сақлаб келган фуқаро аниқланди

Урганчлик 41 ёшли шахс келгусида сотиш мақсадида ўз уйида 2,9 млрд сўмлик 64 452 дона ноқонуний дори воситаларни сақлаб келгани маълум бўлди. Ҳозирда фуқаро устидан жиноят иши қўзғатилган, тергов кетмоқда. Унинг айби тасдиқланса, фуқаро 5−8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Yandex Go хизмати Урганч ва Хивада ишга тушди
27 июнь 2024, 11:44

Yandex Go хизмати Урганч ва Хивада ишга тушди

Yandex Go такси хизмати Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларида иш бошлади. Саёҳатлар учун йўл ҳақи нақд ёки иловага боғланган карта орқали тўланади, минимал нарх 2500 сўмдан бошланади.

Хоразмда 3,3 млрд сўмлик газни яширин равишда ўғирлаган фермер хўжалиги аниқланди
22 апрель 2024, 12:06

Хоразмда 3,3 млрд сўмлик газни яширин равишда ўғирлаган фермер хўжалиги аниқланди

Урганч туманида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 3,3 млрд сўмлик 2 млн 249 минг метр куб газни яширин равишда ўғирлаган паррандачилик фермаси аниқланди.

Урганчдан 11 та маҳаллий ва хорижий шаҳарларга авиақатновлар йўлга қўйилади
1 март 2024, 14:41

Урганчдан 11 та маҳаллий ва хорижий шаҳарларга авиақатновлар йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилишини маълум қилди. Шунингдек, Урганчдан Хива ва Хонқага электробус қатнови ташкил этилади.

Хоразмда ота 14 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклади
9 январь 2024, 11:17

Хоразмда ота 14 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклади

Ижтимоий тармоқларда отаси урган боланинг юзи ва бошида кўкариш ҳамда чандиқлар борлиги акс этган видео тарқалди. ИИВ воқеа Урганч шаҳрида бўлганини ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар бошланганини маълум қилди.

«Гўё шаҳарни булут қоплагандек». Урганчдаги туман — Азамат Маткаримов объективида
5 декабрь 2023, 10:22

«Гўё шаҳарни булут қоплагандек». Урганчдаги туман — Азамат Маткаримов объективида

4 декабрь куни эрталаб Урганчни қалин туман қоплади. Бундай об-ҳаво туфайли иккита авиарейс кечиктирилди. Соат 10 га келиб, туман тарқади. Фотограф Азамат Маткаримов тонгда туманли шаҳарни айланди.

Хоразмда аҳоли вояга етмаган қизга тегажоғлик қилишда гумонланган эркакни ушлади
15 август 2023, 14:52

Хоразмда аҳоли вояга етмаган қизга тегажоғлик қилишда гумонланган эркакни ушлади

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аҳоли номаълум шахсни вояга етмаган қизга тегажоғлик қилиш ва уни ўғирлашда уринганликда айблаётган видео тарқалди. Хоразм вилояти ИИБ хабарига кўра, гумонланувчи 43 ёшли эркак бўлиб, у руҳий-асаб касалликлар диспансерида рўйхатга олинган.

Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи ЙТҲ оқибатида вафот этди
7 август 2023, 15:08

Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи ЙТҲ оқибатида вафот этди

Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи ЙТҲ оқибатида вафот этди. Машина йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Термиз ҳамда Урганч давлат педагогика институтларига ректорлар тайинланди
2 август 2023, 16:34

Термиз ҳамда Урганч давлат педагогика институтларига ректорлар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Термиз давлат педагогика институтига Азизбек Хасанов ректор бўлди. Урганч давлат педагогика институтини эса Феруза Мадрахимова бошқаради.

Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
6 июль 2023, 09:49

Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев мансаб сохтакорлиги ва ер бериш тартибини бузиш билан айбдор деб топилиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Хоразмда кучли шамол кузатилди
14 апрель 2023, 08:12

Хоразмда кучли шамол кузатилди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва туманларида эрта тонгда чанг аралаш кучли шамол кузатилди. Айрим туманларнинг электр таъминотида узилишлар юзага келди.

ЮНИСEФ ваколатхонаси раҳбари болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш учун чораларни кучайтиришга чақирди
2 апрель 2023, 15:52

ЮНИСEФ ваколатхонаси раҳбари болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш учун чораларни кучайтиришга чақирди

ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде Хоразмдаги меҳрибонлик уйи қизларининг жинсий эксплуатация қилингани ҳақидаги хабарлардан хавотирини билдирди. У болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоялаш ва муқобил парвариш стандартларини яхшилаш учун ҳаракат қилишга чақирди.

Тошкент-Термиз ва Тошкент-Урганч йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
18 январь 2023, 11:54

Тошкент-Термиз ва Тошкент-Урганч йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Қишки таътил кунлари узайтирилиши муносабати билан Тошкент-Термиз ва Тошкент-Урганча йўналишида 21−22 январь кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.

ДХХ Урганч тумани ҳоким ўринбосари ва «Чорванасл» марказининг мутахассисини ҳибсга олди
25 октябр 2022, 17:41

ДХХ Урганч тумани ҳоким ўринбосари ва «Чорванасл» марказининг мутахассисини ҳибсга олди

Урганчда «Чорванасл» маркази мутахассиси фуқаронинг 50 гектар ерини янги фермер хўжалиги таркибида қайта расмийлаштириб бериш эвазига $60 минг олганида ушланди. Воқеага алоқадор туман ҳокими ўринбосари ҳам $43 минг пора билан қўлга олинди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Президент Урганчда Жалолиддин Мангубердининг янги ҳайкалини очиб берди
29 август 2022, 15:39

Фото: Президент Урганчда Жалолиддин Мангубердининг янги ҳайкалини очиб берди

Урганчда Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуаси очилди. 25 мертрлик ҳайкалда саркарда «тулпор жиловини маҳкам тутиб, юрт ҳимоясига отланиб тургани тасвирланган». Унинг олдида Қуръони карим оятлари, саркарданинг шажараси ёзилган, оғирлиги 32 кг, баландлиги 30 см бўлган битиктош нусхаси ўрнатилган.

Самарқандда «Музейлар квадрати» ташкил этилади
14 июль 2022, 11:31

Самарқандда «Музейлар квадрати» ташкил этилади

Ўзбекистонда 9 та янги музей ташкил этилади, улардан 7 таси Самарқанддаги «Музейлар квадрати»да жойлашади. Қўқонда Замонавий санъат музейи, Урганчда Лазги музейи ташкил этилади.

Урганчда ҳайдовчи одамлар кўз ўнгида ўлдириб кетилди
8 июнь 2022, 11:13

Урганчда ҳайдовчи одамлар кўз ўнгида ўлдириб кетилди

Урганчда кундузи гавжум кўчада автомобиль ҳайдовчиси шафқатсизларча ўлдириб кетилди. Бир киши қасддан одам ўлдиришда, яна бири безориликда айбланиб ҳибсга олинди, безориликда айбланган яна олти нафар шахс тилхат асосида озод қилинди.

Урганчда реклама мониторида порнографик мазмундаги видеолавҳа намойиш этилди
1 апрель 2022, 11:15

Урганчда реклама мониторида порнографик мазмундаги видеолавҳа намойиш этилди

Урганчда чорраҳага ўрнатилган реклама мониторида порнографик мазмундаги видеолавҳа намойиш қилинди. Дастлабки тезкор-суриштирув ишларида уни мониторга эгалик қилувчи хусусий фирма ишчиси «эҳтиётсизлик оқибатида» монитор хотирасига юклагани маълум бўлди.

Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилади
31 март 2022, 09:45

Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилади

Президент ташаббуси билан Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси барпо этилиши режалаштирилмоқда. Унда университет, IT-парк, турар-жой бинолари, мактаб, болалар боғчаси ва спорт мажмуаси бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг