«Uzbekistan Airways» компанияси Оқтовга парвозлар бекор қилинганини маълум қилди. Бу Оқтов халқаро аэропортининг халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни ёпганлиги билан боғлиқ.
Қуюқ туман сабабли Урганч ва Нукус аэропортлари якшанба кунидан буён парвозларни қабул қилмаяпти. Йўловчиларга парвоз вақтини алоқа марказидан ёки онлайн жадвал орқали аниқлаштириш тавсия этилди.
Урганч шаҳридаги «Перинатал марказини қайта таъмирлаш» объектини фойдаланишга қабул қилиш комиссияси раиси алмаштирилди. Бунга сабаб қилиб вилоят ҳоким ўринбосари, комиссияси раиси Б.Қурбанов ва бош пудратчи ташкилот раҳбари ўзаро аффилланганлиги айтилмоқда. Маълумотларга кўра, жамият раҳбари ҳоким ўринбосарининг укаси ҳисобланади.
Урганч шаҳри марказида Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари ҳудудида 500 метрлик янги туннель фойдаланишга топширилди. Ерости йўли соатига 3200 та автомобиль ўтказиш имкониятига эга. Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бу каби туннель вилоятлар орасида ягона эканлигини таъкидлади.
Қуюқ туман тушгани сабабли Урганч, Нукус ва Навоий аэропортлари фаолиятига ўзгаришлар киритилди. Жумладан, Тошкентдан Урганч ва Нукусга амалга оширилган парвозлар кечиктирилди.
Пайшанба куни Москвага парвоз кечикиши сабабли Урганч аэропортида 300 га яқин одам йиғилди. Uzbekistan Airports сайёҳлик компанияси керакли ҳужжатларни ўз вақтида тайёрламагани ҳақида хабар берди. iFly Airlines самолёти кечки пайт етиб келди.
Хоразмнинг Урганч туманида 3 нафар эркак уйлардан чиққан канализация сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган канализация камерасига тушиб, заҳарланиш оқибатида вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Урганч шаҳрида ал-Хоразмийнинг янги ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Президент ёдгорликнинг вариантлари ва уни ўрнатиш режалаштирилган жойга оид тақдимот билан танишди. Улардан бири Жалолиддин Мангуберди ҳайкали жойлашган ҳудуд ҳисобланади.
Истанбул — Урганч — Истанбул йўналиши бўйича «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг илк парвози амалга оширилди. Эндиликда парвозлар ҳафтада бир маротаба, жума куни бўлишини режалаштирилган.
Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси 8 мартдан бошлаб Актаудан Урганчгача мунтазам авиақатновлар амалга оширишни бошлайди.
Урганчда табиий газ ҳисоблагичисиз, юқори босимли газ тармоғига полиэтилен қувур ёрдамида ноқонуний улангани аниқланди. Истеъмолчи табиий газ тармоғидан ажратилиб, газ таъминоти ташкилотига етказилган зарар миқдори 1,4 млрд сўм этиб белгиланди.
Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади. Олдинроқ, Фарғонага ҳам рейс очилган эди. Қолаверса, энди Термиз-Қарши-Хива, Хива-Урганч-Нукус ва Термиз-Қарши-Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатнови ҳам амалга оширилади.
Урганч шаҳрининг марказий майдони янгидан қурилиши режалаштирилмоқда. Майдон марказида 25 метрлик катталикдаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилади. Майдон остидан эса автомобиль туннели ўтказилади.
Хоразмда бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлнинг қизлигини текшириш мақсадида ечинтириб, жараённи видеога олишди. «Самосуд» иштирокчиларининг шахси аниқланиб, ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Урганчда халқаро Binary (Малайзия) университети филиали ташкил этилди. Филиалда тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича малакали кадрлар тайёрланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг