«уфа» тегли мақолалар


ЎФА президенти лавозимига Баҳодир Қурбонов номзоди илгари сурилди
12 февраль 2025, 23:25

ЎФА президенти лавозимига Баҳодир Қурбонов номзоди илгари сурилди

22 февраль куни ЎФА президенти лавозими учун навбатдан ташқари сайлов бўлиб ўтади. Ассоциация аъзолари ДХХ собиқ раҳбари Абдусалом Азизовдан бўшаб қолган лавозимга хизматнинг амалдаги раиси Баҳодир Қурбонов номзодини илгари сурди.

Сречко Катанец терма жамоа бош мураббийлигидан кетди
22 январь 2025, 12:08

Сречко Катанец терма жамоа бош мураббийлигидан кетди

Сречко Катанец футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартнома бекор қилинди.

Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари лавозимини тарк этди
21 январь 2025, 19:52

Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари лавозимини тарк этди

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимини тарк этди. Равшан Эрматов ЎФА раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ўзбекистоннинг олти футбол клубига трансфер тақиқи қўйилди
26 декабрь 2024, 20:51

Ўзбекистоннинг олти футбол клубига трансфер тақиқи қўйилди

Олтита футбол клуби — «Сўғдиёна», «Навбаҳор», «Нефтчи», «Динамо», «Бухоро» ва «Орол»га футболчилар ва мураббийлар олдидаги қарздорликлари, шунингдек, ҳудудий футбол академиялари билан ҳамкорлик шартларига риоя қилмагани сабабли иккита трансфер ойнаси учун трансфер тақиқи қўйилди.

Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
14 декабрь 2024, 15:38

Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди

ЎФАнинг йил якунларига бағишланган конгрессида Аббосбек Файзуллаев «Йилнинг энг яхши футболчиси», Ҳусниддин Нишонов «Йилнинг энг яхши футзалчиси» ва Диёра Ҳабибуллаева «Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» деб эътироф этилди. Тимур Кападзе эса йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

ЎФА Париж-2024 ўйинларига борадиган футболчилар таркибини эълон қилди
4 июль 2024, 11:52

ЎФА Париж-2024 ўйинларига борадиган футболчилар таркибини эълон қилди

Ўзбекистоннинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига борадиган таркибидан 23 нафар футболчи жой олди, уларнинг сони биттага камайиши мумкин. Шунингдек, таркибда 3 нафар 23 ёшдан катта футболчи — Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқуловлар бор.

Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги футбол ўйинидан сўнг майдонга югуриб чиққан мухлислар жазоланди, ЎФА ҳам жаримага тортилди
29 март 2024, 14:20

Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги футбол ўйинидан сўнг майдонга югуриб чиққан мухлислар жазоланди, ЎФА ҳам жаримага тортилди

ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон — Гонконг ўйини якунланганидан кейин майдонга югуриб чиққан футбол мухлислари жавобгарликка тортилди. Осиё футбол конфедерацияси ҳолат учун ЎФАни жаримага тортди.

«Футболчиларим ўз имкониятидан ҳам юқори ўйин кўрсатди». Сречко Катанец — Гонконг устидан ғалаба ҳақида
22 март 2024, 12:01

«Футболчиларим ўз имкониятидан ҳам юқори ўйин кўрсатди». Сречко Катанец — Гонконг устидан ғалаба ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, унинг футболчилари ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида Гонконгга қарши яхши ўйин кўрсатишди. Футболчи Элдор Шомуродов майдоннинг сифатсизлигини қайд этиб, ОФКдан ҳамма учун ягона талабни белгилашни сўради.

ЎФА бухгалтери 350 минг долларни ўзлаштиргани айтилган хабарларни ўрганмоқда
19 февраль 2024, 14:36

ЎФА бухгалтери 350 минг долларни ўзлаштиргани айтилган хабарларни ўрганмоқда

Championat.Asia Ўзбекистон футбол ассоциацияси бухгалтери 350 минг долларни ўзлаштириб, Туркияга учиб кетгани ҳақида хабар берди. ЎФА ушбу ҳолатни ўрганаётганини билдирди ва «ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни» тарқатмасликни сўради.

ЎФА «Бунёдкор» — «Насаф» учрашувида юз берган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда
18 апрель 2023, 16:43

ЎФА «Бунёдкор» — «Насаф» учрашувида юз берган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси «Бунёдкор» ва «Насаф»ўртасидаги учрашувда ҳакам қарорларидан норозилик ортидан юзага келган можарони ўрганмоқда.

ЎФА — ёшлар терма жамоаси аъзоси Шахриёр Жабборовнинг футболдан вақтинча четлатилгани ҳақида
18 апрель 2023, 15:32

ЎФА — ёшлар терма жамоаси аъзоси Шахриёр Жабборовнинг футболдан вақтинча четлатилгани ҳақида

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборов допинг тести туфайли футболдан вақтинча четлатилганди. ЎФА текширув ҳали якунланмагани, унинг эҳтиётсизлик сабаб сифатсиз биологик фаол моддалар истеъмол қилган бўлиши эҳтимоли ўрганилаётганини билдирди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиси допинг тести туфайли футболдан вақтинча четлаштирилди
17 апрель 2023, 17:35

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиси допинг тести туфайли футболдан вақтинча четлаштирилди

Осиё Футбол конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборовнинг допинг тестида «тақиқланган модда аниқлангани» сабабли уни вақтинча дисквалификация қилди.

Футбол: Ўзбекистон илк бор Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
6 ноябрь 2022, 10:22

Футбол: Ўзбекистон илк бор Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор ФИФА ва УЕФА шафелигидаги барча турнирлардан четлаштирилган Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади, шунингдек, Қозоғистон терма жамоаси билан ҳам учрашади.

«Локомотив» футболчиси Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда қатнашгани учун 5 йилга футболдан четлатилди
16 сентябрь 2022, 11:50

«Локомотив» футболчиси Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда қатнашгани учун 5 йилга футболдан четлатилди

«Локомотив» ПФК футболчиси Кахи Махарадзе ва эркин агент Евгений Кочнев 2 грузиялик билан келишиб, тотализатор ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этгани учун ЎФА икки футболчини ўйинлардан 5 ва 3 йилга четлаштирди. Улар жарима ҳам тўлайди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази рўйхатга олинди
15 апрель 2022, 16:20

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази рўйхатга олинди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказини рўйхатдан ўтказди. Марказ мамлакат ҳудудида футбол мусобақаларини бошқарувчи ҳакамлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни тайёрлаш билан шуғулланади.

Элдор Шомуродов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
25 декабрь 2021, 20:28

Элдор Шомуродов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди

Ўзбек футболининг йил якунига бағишланган «Uz Football Awards-2021» маросимида Элдор Шомуродов «Йилнинг энг яхши футболчиси», Дилшод Раҳматов «Йилнинг энг яхши футзалчиси» ва Дилдора Нозимова эса «Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» деб эътироф этилди. Тақдирлаш маросими тафсилотлари ва совриндорлар билан суҳбат — «Газета.uz» репортажида.

Одил Аҳмедов ЎФА вице-президенти лавозимига сайланди
25 декабрь 2021, 15:20

Одил Аҳмедов ЎФА вице-президенти лавозимига сайланди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Одил Аҳмедов Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти этиб сайланди. Шунингдек, у ЎФА Ижроия қўмитасининг аъзолигига ҳам тасдиқланди.

Абдусалом Азизов ЎФА президентлигига қайта сайланди
25 сентябрь 2021, 15:40

Абдусалом Азизов ЎФА президентлигига қайта сайланди

ДХХ раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига қайта сайланди. Равшан Эрматов биринчи вице-президент этиб сайланди.

«Мақсадим — терма жамоа билан ғалаба қозониш». Сречко Катанец иштирокидаги матбуот анжумани
27 август 2021, 19:06

«Мақсадим — терма жамоа билан ғалаба қозониш». Сречко Катанец иштирокидаги матбуот анжумани

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида мақсади Жаҳон чемпионатига чиқиш эканлигини, аммо унгача қиладиган ишлар кўплигини таъкидлади. «Мен доим турли ёшдаги мураббийлар учун очиқман, улар билан ҳамкорликда ишлашимиз керак. Сабаби ёш терма жамоалар келажакда айнан миллий терма жамоага футболчи етказиб беради», — дейди у.

Сречко Катанец Ўзбекистон футбол терма жамоаси бош мураббийи бўлди
27 август 2021, 15:39

Сречко Катанец Ўзбекистон футбол терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига словениялик мутахассис Сречко Катанец мурабиийлик қилади. У билан шартнома 2025 йилга қадар мўлжалланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг