Saneg Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги иккита водород ишлаб чиқариш блокини АҚШнинг Air Products компаниясига 140 млн долларга сотмоқда. Шартнома ҳали тўлиқ хусусийлаштирилмаган завод улушини ўтказишни назарда тутмайди, дея аниқлик киритди Saneg масъуллари.
2022 йилнинг май ойида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги 100 фоиз давлат улуши Saneg компаниясига 100 млн долларга сотилгани хабар қилинган эди. Аммо ҳозирда 58,5 фоиз улуш давлат ҳисобида сақланиб қолмоқда. Давактив буни инвестор кўчмас мулк учун маблағни ҳали тўлиқ тўламагани билан изоҳлади.
Saneg нефть-газ компанияси Италиянинг мой ва мойлаш материаллари ишлаб чиқарувчи CGC Lubricants Italy компаниясини сотиб олди. Битим Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги мойлар учун формулалар, технологиялар ва Европа хавфсизлик сертификатларини олиш соҳаларида тажриба алмашишни ўз ичига олади.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 11 декабрдан бошлаб бензин ишлаб чиқаришни икки баравар — кунига 1000 тоннагача оширишини маълум қилди. Қиш мавсумида «ёқилғига тобора ортиб бораётган талабга жавобан» шундай қарор қабул қилинган.
Фарғона НҚИЗнинг собиқ ходими Санобархон Ҳайдарова корхонага кириш жойида ўзини устига бензин қуйиб, ёқиб юборганди. У 10 август куни эрталаб шифохонада вафот этди. Завод аёлнинг вояга етган фарзандларининг таълим харажатларини қоплаш ва зарурат бўлса, ишга жойлашишда ёрдам беришини маълум қилди.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ходим ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. ФНҚИЗ бунга у ишдан бўшатилгани сабаб бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, шу куни ходимнинг ёнида рухсатномаси бўлмаганлиги учун ишга киритилмаганини маълум қилди. Корхона унга ёрдам кўрсатмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг