Бош вазир Абулла Ариповга кўра, Ўзбекистон 2017−2023 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторига халқаро молия институтларидан 2,5 млрд доллар инвестиция ва грант маблағларини жалб этган. У, шунингдек, 2030 йилгача озиқ-овқат ишлаб чиқаришни 2 баробар кўпайтириш режалари ҳақида гапирди.
Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё урбан-форумида хорижлик меъмор, урбанист ва дизайнерлар йиғилади. Улар шаҳарларни кенгайтириш ва у билан боғлиқ экологик муаммоларни муҳокама қилади. Ушбу масалалардаги таклифлар давлат органларига тақдим этилади. Форумда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.
Кузда Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади ва хориждаги энг фаол ватандошлар тақдирланади. Қолаверса, хориждаги ватандошлар орасида ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш мақсадида махсус онлайн машғулотлар ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон-Озарбайжон ҳудудлараро форумида ўзаро савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 11 та ҳужжат имзоланди. Томонлар лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштириш учун $500 млнлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этишга келишиб олди.
18 декабрь куни Истанбулда «Ўзбекистон ёшлари форуми — Туркия» ўтказилади. Форум иштирокчиларининг лойиҳаларини ёшларга доир қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон ҳукумати қарори учун таклиф сифатида киритиш мўлжалланган.
23 ноябрь куни Тошкентда биринчи инклюзив бизнес-форум бўлиб ўтади. Тадбиркорлар ҳамда экспертлар бизнес ва тадбиркорликда инклюзив меҳнат амалиётини муваффақиятли жорий этиш, тўсиқларсиз меҳнат муҳити одамларнинг, компания ва жамиятнинг муваффақиятига таъсири ва бошқа мавзуларни муҳокама қилади.
Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси 12−13 август кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Унда СOVID-19 пандемияси ёшларнинг заиф гуруҳларига таъсир ўтказаётган шароитда ёшларнинг сифатли таълим олиши ва ишлаб чиқаришда банд бўлишга тааллуқли имкониятларини рағбатлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилади.
Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви билан параллель равишда минтақанинг етакчи аёллари мулоқоти Форуми ҳам ўтказилди. Ўзбекистон мулоқотда раислиги доирасида уни янги маслаҳатлар платформасига айлантиришни мўлжалламоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ҳар йили савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кооперация ва инвестициявий алоқалар бўйича форумни ўтказиш, Марказий ва Жанубий Осиён туроператорларининг ягона платформасини шакллантириш, олим ва тадқиқотчилар учун енгиллаштирилган виза тартибини жорий қилиш каби ташаббусларини илгари сурди.
15−16 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Тадбирда Ўзбекистон, Афғонистон президентлари, Покистон ва бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ҳамда юқори даражадаги вакиллари иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табрик йўллади. Ўзбекистон президенти ўз табригида пандемия ва бошқа муаммолар шароитида ёшлар овозига қулоқ тутиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда ёшлар иштирокини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
12−13 август кунлари ёшлар ҳуқуқларини тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми видеоконференция шаклида ўтказилади. Унда президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги таклифига мувофиқ тайёрланган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенцияси лойиҳаси муҳокама қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг