Қатор мамлакатларда Ўзбекистондаги депутатлар сайлови бўйича овоз бериш аллақачон якунланди. АҚШда эса у эндигина бошланди. Хорижий сайлов участкаларида сайлов қандай ўтмоқда? Бу билан Ўзбекистоннинг Европа, Осиё ва АҚШдаги элчихоналари томонидан «Газета.uz»га тақдим этилган суратларда танишинг.
Якшанба куни Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайлови бўлиб ўтади. Партиялар кўчаларда ташқи рекламалардан фойдаланиб, фуқароларни ўзлари учун овоз беришга турлича тарғиб қилмоқда. Газета.uz фотомухбирлари сиёсий воқеа арафасида пойтахт қандай кўринишга келганини суратга олди.
Тошкент Фотосуратлар уйида «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз» номли кўргазма очилди. Унда Наврўз байрамига оид Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган ва ЎзА тақдим этган 120 дан ортиқ фотосуратлар намойишга қўйилган. Кўргазма 28 мартгача давом этади.
Тошкентдагилар, асосан, Россия фуқаролари мухолифатчи, Россия президентлигига собиқ номзод Алексей Навальнийни хотирлашди. Улар марҳумни эслаб, «Шаҳидлар хотираси» хиёбони, Россия элчихонаси, «Россотрудничество», украин шоири Тарас Шевченко ҳайкали ва Космонавтлар майдонига гуллар қўйишди.
Ҳар йили 12 июлда бутун дунё бўйлаб фотосурачилар куни нишонланади. Бу кун фотосуратлардан фойдаланиш имкониятини ҳамма учун очиб берган, Kodak асосчиси — Жорж Истманнинг туғилган куни билан боғлиқ. «Газета.uz» халқаро 35 Awards 2020 танловида ўзбекистонлик фотосуратчилар томонидан тақдим этилган энг яхши ишларни тўплади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг