Тошкентдаги Bonum Factum галереясида Ван Гогнинг 200 дан ортиқ суратлари репродукциясидан иборат кўргазма очилди. Суратлар сотувга ҳам қўйилган бўлиб, тушган маблағнинг бир қисми саратондан даволанаётган болалар учун «Эзгу Aмал» фондига йўналтирилади. 15 декабрь кўргазма ва сотувнинг охирги куни.
«Вақф» фондининг Тошкент шаҳар филиали 2022 йилда хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган 981 миллион 994 минг сўмни эҳсон тариқасида тақдим этди.
Тошкент вилоятида яшовчи кам таъминланган оилалар аёллари флористика бўйича бепул курсда таълим олишди. Аёллар гулдаста ва композицияларни ясаш, совғалар тайёрлаш, хонаки гулларни парваришлаш сирларини ўргандилар. Курс ташкилотчиларининг таъкидлашича, бу кўникмалар аёлларга иш топишда ва ҳаётларини ўз қўлларига олишда амалий ёрдам беради.
«Вақф» хайрия жамоат фонди ўтган йили хайрия, закот, диний ташкилотлар, акциялар, ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлардан келиб тушган 69 млрд сўмдан ортиқ маблағни хайрияга йўналтирди. Шундан 36 млрд сўмдан кўпроғи масжидлар ва зиёратгоҳ ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга, қарийб 7 млрд сўми ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга ёрдам беришга, яна 10 млрд сўми пандемия даврида диний соҳа вакилларини моддий қўллаб-қувватлашга сарфланган.
2020 йилда Ўзбекистон хайрия индекси (World Giving Index) жаҳон рейтингида 53-ўриндан 29-ўринга кўтарилди. Пандемия шароитида одатда биринчи ўнталикка кирадиган мамлакатлар (АҚШ, Буюк Британия, Ирландия, Канада, Нидерландия) ўрнига Индонезия, Кения ва Нигерия юқори ўринларни эгаллади. Мутахассислар ушбу мамлакатларда хайрия ёрдамининг кўпайишини камбағал аҳоли қатламларининг аҳволи ёмонлашаётгани, шунингдек, фуқаролик жамияти ва кўнгиллилар ҳаракати фаоллашгани билан изоҳлашмоқда.
«Маҳалла» жамғармасининг Сергели бўлими мансабдор шахслари умумхалқ хайрия ҳашари ҳисобидан келиб тушган 95,8 млн сўмни талон-тарож қилгани аниқланди. Уларга қарши жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг