«хатирчи» тегли мақолалар


Навоийда яна бир ҳоким ёрдамчиси 200 млн сўм имтиёзли кредит пулини талон-торож қилгани айтилмоқда
4 декабрь 2024, 17:51

Навоийда яна бир ҳоким ёрдамчиси 200 млн сўм имтиёзли кредит пулини талон-торож қилгани айтилмоқда

Хатирчи туманидаги МФЙлардан бирининг муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси тадбиркор билан келишиб, МЧЖ ва хусусий ўқув маркази номига 200 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришган. У ажратилган пулни ўзига тегишли хусусий корхонага ўтказиб юборгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Навоийда эрини ёғоч билан уриб ўлдирган аёл 12 йилга қамалди
4 декабрь 2024, 15:52

Навоийда эрини ёғоч билан уриб ўлдирган аёл 12 йилга қамалди

Хатирчи туманида эркак ўзининг руҳий касал қизи ва шаръий никоҳида бўлган хотини томонидан қасддан ўлдирилди. Судда буни эрининг руҳий ва жисмоний тазйиқларидан безгани учун қилганини айтган аёл 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Навоийда 8 ёшли қиз вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 нафар ҳайдовчи қамоққа олинди
8 июль 2024, 15:23

Навоийда 8 ёшли қиз вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 нафар ҳайдовчи қамоққа олинди

Хатирчида 8 ёшли қизнинг вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 ҳайдовчи қамоққа олинди. Иккиси ҳам йўлда бир-бирини қувиб ўтишга уринган. Улардан бири олти ойда 12 маротаба тезликни ошириб ҳайдаган. Пиёдалар ўтиш жойига эса пул ажратилмагани сабабли тугмали светофор қурилмаси ўрнатилмаган бўлган.

Навоийдаги хонадонларнинг бирида кўмилган одам скелети топилди
18 сентябрь 2022, 16:51

Навоийдаги хонадонларнинг бирида кўмилган одам скелети топилди

Тармоқларда Хатирчи туманидаги хонадонларнинг бирида кўмилган одам скелети топилгани ҳақидаги хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси фуқаро тегишли органларга одам суягига ўхшаш суяклар чиққани ҳақида хабар берганини маълум қилди. Ҳозирда терговга қадар текширув ва экспертиза ҳаракатлари ўтказилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг