«хива» тегли мақолалар


Фото: Шаҳрисабз ва Хивада ҳаво шарлари фестивали ўтказилди
16 октябр 2024, 18:17

Фото: Шаҳрисабз ва Хивада ҳаво шарлари фестивали ўтказилди

10−15 октябрь кунлари Шаҳрисабз ва Хива шаҳарларида ҳаво шарлари фестивали ўтказилди. «Мусаффо осмон» шиори остида бўлиб ўтган тадбирда жами 20 та ҳаво шари учирилди. Улар 500 метрдан 900 метргача бўлган баландликка кўтарилди. Фестивалда чет элдан келган аэронавт спортчилар ҳам қатнашди. Фото.

Фото: Хивада «Қовун сайли» фестивали ўтказилди
12 август 2024, 11:42

Фото: Хивада «Қовун сайли» фестивали ўтказилди

Хива шаҳрида 9−11 август кунлари «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтди. Анъанавий фестивалда 60 та павильон ташкил қилиниб, унда 125 га яқин қовун нави намойиш этилди. Янгибозор тумани Гран-прига лойиқ кўрилиб, Tracker автомобили билан тақдирланди. Фото.

Yandex Go хизмати Урганч ва Хивада ишга тушди
27 июнь 2024, 11:44

Yandex Go хизмати Урганч ва Хивада ишга тушди

Yandex Go такси хизмати Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларида иш бошлади. Саёҳатлар учун йўл ҳақи нақд ёки иловага боғланган карта орқали тўланади, минимал нарх 2500 сўмдан бошланади.

«Ўзбекистон темир йўллари» ва Hyundai Rotem электропоездлар хариди бўйича шартнома имзолайди
14 июнь 2024, 07:20

«Ўзбекистон темир йўллари» ва Hyundai Rotem электропоездлар хариди бўйича шартнома имзолайди

Жанубий Корея президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида «Тошкент — Урганч — Хива» янги йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланувчи Hyundai Rotem электропоездларини етказиб бериш тўғрисида келишув имзоланади. Жами олтита поезд сотиб олиш режалаштирилмоқда.

Хоразмда 11 ёшли болани девор босиб қолди
9 июнь 2024, 10:49

Хоразмда 11 ёшли болани девор босиб қолди

Хива шаҳрида 11 ёшли болани девор босиб қолди. Оқибатда бола тос суяги синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Ҳодиса бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда, ҳолатни болалар омбудсмани назоратга олди.

ИҲТга туризм йўналиши бўйича раислик Ўзбекистонга ўтказилди
3 июнь 2024, 12:02

ИҲТга туризм йўналиши бўйича раислик Ўзбекистонга ўтказилди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг туризм йўналиши бўйича раислиги Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтказилди. Таъкидланишича, мамлакат ўз раислиги давомида ИҲТ ҳудудида «келажак туризми»ни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратади.

Ўзбекистонда Hyundai Rotem тезюрар поезди дизайн лойиҳаси учун танлов эълон қилинди
13 апрель 2024, 14:55

Ўзбекистонда Hyundai Rotem тезюрар поезди дизайн лойиҳаси учун танлов эълон қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» Hyundai Rotem тезюрар поезди дизайн лойиҳаси учун танлов эълон қилди. Ғолиб 100 млн сўм мукофот олади ва унинг исмининг бош ҳарфлари поездда акс эттирилади.

Хоразмда маст ҳолда 2 болани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилдан кўпроққа қамалди
26 март 2024, 10:06

Хоразмда маст ҳолда 2 болани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилдан кўпроққа қамалди

Хива туманида маст ҳолатдаги ҳайдовчи йўл четидаги 3 нафар вояга етмаган болани уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетди. Улардан 2 нафари воқеа жойида ҳалок бўлди. Суд ҳайдовчини 9 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум этди.

Деҳқонобод ва Хива туманларига янги ҳокимлар тайинланди
25 февраль 2024, 09:20

Деҳқонобод ва Хива туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Шерзод Шокиров Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманига, Сардор Палванов Хоразм вилоятининг Хива туманига ҳоким этиб тайинланди.

Хивадаги бинолар ёши интерфаол харитада акс эттирилди
19 декабрь 2023, 12:57

Хивадаги бинолар ёши интерфаол харитада акс эттирилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти Хивадаги бинолар ёши акс этган интерфаол харита тайёрлади. РРД мутахассислари лойиҳа янгиликлари, янги харита аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилиши, харита учун тимсол вазифасини ўтаган Хива тарихидаги воқеалар ҳақида сўзлаб берди.

Хивада Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб халқаро баҳодирлар мусобақаси ўтказилади
13 июль 2023, 14:51

Хивада Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб халқаро баҳодирлар мусобақаси ўтказилади

Президент қарори билан 2024 йил Хивада «Хива — 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти» халқаро тадбири, Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган «Strongmen» халқаро баҳодирлар мусобақаси ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Хивада Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади
13 июнь 2023, 09:22

Хивада Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 7−10 сентябрь кунлари илк Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади. Унда спортчилар беллашуви, миллий ош чемпионати, санъати кўргазмалари, адабиётлар намойишлари бўлиб ўтади.

Хивадаги Тошҳовли саройи АҚШ кўмагида реконструкция қилинди
5 июнь 2023, 14:24

Хивадаги Тошҳовли саройи АҚШ кўмагида реконструкция қилинди

Хивадаги XIX асрга оид Тошҳовли саройини консервация қилиш лойиҳаси якунланди. Об-ҳаво ва нотўғри олиб борилган реставрация ишлари туфайли унинг безакли кошинлари ва ғиштлари парчаланганди. Лойиҳа учун маблағ АҚШ томонидан ажратилди.

Ҳайит муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар ҳаракатланади
20 апрель 2023, 10:33

Ҳайит муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар ҳаракатланади

Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хивага 20 дан 23 апрелга қадар, Самарқандга эса 21 апрелдан 24 апрелгача қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди.

Хивадаги тарихий Боғбонли масжиди таъмирланди
7 февраль 2023, 17:16

Хивадаги тарихий Боғбонли масжиди таъмирланди

Хивадаги тарихий Боғбонли масжидини таъмирлаш ишлари якунланди. Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ЮНEСКОнинг «Афғонистон, Марказий Осиё ва Эрондаги Ипак йўли мероси йўлаклари — Европа маданий мерос йилининг халқаро ўлчови» ташаббуси доирасида амалга оширилди.

Хива шаҳри ва туманида газ 10 соатга ўчирилади
12 сентябрь 2022, 09:42

Хива шаҳри ва туманида газ 10 соатга ўчирилади

Хива шаҳрининг барча маҳалла ва Хива туманининг баъзи ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабаб газ таъминоти соат 08:00 дан 18:00 гача тўхтатилади.

Хивага борувчи тезюрар поездга Жалолиддин Мангуберди номи берилади
30 август 2022, 11:50

Хивага борувчи тезюрар поездга Жалолиддин Мангуберди номи берилади

Президент таклифига кўра, Тошкентдан Хивага қатновчи тезюрар поездга Жалолиддин Мангуберди номи берилади. У 2024 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

Хива реставрация мактаби ташкил этилади
13 июль 2022, 17:44

Хива реставрация мактаби ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан Хива реставрация мактаби ташкил этилади. Соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, «устоз-шогирд» анъаналарини ривожлантириш, илмий тадқиқот олиб бориш ҳамда хорижлик экспертлар иштирокида илмий анжуманлар ташкил этиш мактабнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Хива 2024 йил Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинди
28 июнь 2022, 23:06

Хива 2024 йил Ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинди

Бокуда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессиясида Хива 2024 йил «Ислом дунёсининг туризм пойтахти» дея эълон қилинди.

Хивага ҳоким тайинланди
17 декабрь 2020, 16:17

Хивага ҳоким тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетов Хива ҳокими этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг