Президент барча турдаги йўловчи транспортига чипта олиш имконини берувчи платформани ишга тушириш кечикаётганини таъкидлади. «Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса, очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади», — деди у. Ўзбекистонга кириш учун электрон виза олиш жараёнини тезлаштириш буюрилди.
Хориждан қайтган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига «маҳаллабай ишлаш» тизими асосида хизматлар кўрсатиш режалаштирилаяпти. Президент қарори лойиҳасига кўра, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, меҳнат инспектори ёрдамчиси ва маҳалла раиси уларнинг эҳтиёжларини аниқлаб, онлайн платформаларни тўлдиради. Шунга кўра, уларга ишсизлик нафақаси, субсидия ва стипендия берилади.
1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 27,5 миллионга, аҳолининг мобил алоқа билан таъминланганлик даражаси қарийб 79 фоизга етган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг