«хоразм» тегли мақолалар


Хоразм Транспорт бошқармаси мутахассиси 80 минг доллар пора олишда гумонланмоқда
3 февраль 2025, 10:41

Хоразм Транспорт бошқармаси мутахассиси 80 минг доллар пора олишда гумонланмоқда

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бош мутахассиси фуқародан 135 минг доллар сўраб, 80 минг долларини олганликда гумонланмоқда. У 960 метр квадрат майдонни кўп қаватли турар жой қуриши учун расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

ЕТТБ Хоразмда юқори кучланишли электр узатиш тармоғи қурилишини молиялаштиради
25 декабрь 2024, 17:48

ЕТТБ Хоразмда юқори кучланишли электр узатиш тармоғи қурилишини молиялаштиради

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 66,4 млн долларлик кредити Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида 230 км узунликдаги юқори кучланишли электр тармоғини қуришга йўналтирилади.

Хоразмга 2025 йилда 1,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилмоқда
22 ноябрь 2024, 23:01

Хоразмга 2025 йилда 1,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилмоқда

Президент ҳузурида 2025 йилда Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. 1,5 млрд доллар инвестиция жалб қилиш, бу орқали иш ўринлари ва корхоналар яратиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, 44 та мактаб ва боғча таъмирланиб, ДХШ асосида янгилари қурилади.

Хоразмда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситаларни уйида сақлаб келган фуқаро аниқланди
17 сентябрь 2024, 11:28

Хоразмда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситаларни уйида сақлаб келган фуқаро аниқланди

Урганчлик 41 ёшли шахс келгусида сотиш мақсадида ўз уйида 2,9 млрд сўмлик 64 452 дона ноқонуний дори воситаларни сақлаб келгани маълум бўлди. Ҳозирда фуқаро устидан жиноят иши қўзғатилган, тергов кетмоқда. Унинг айби тасдиқланса, фуқаро 5−8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

УрДУ декани пора билан ушланди
11 июль 2024, 18:51

УрДУ декани пора билан ушланди

Урганч давлат университети декани абитуриентни ижодий имтиҳондан ўтказиб қўйиш учун тахминан 35 млн сўм олаётганда қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Урганч тумани қурилиш бўлими собиқ бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2 июль 2024, 20:50

Урганч тумани қурилиш бўлими собиқ бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Урганч ҳокимлиги ерини бериш комиссияси мансабдорлари, хусусан, қурилиш бўлими собиқ бошлиғига нисбатан жиноят иши очилди. Улар 1,5 га экин майдонини савдо шохобчаси қуриш учун ажратиб берган. Шунингдек, 15 минг кв. м. қишлоқ хўжалиги ерида турар жой қуришга рухсат бериб, 756 млн сўм зарар етказган.

Хоразмда дарс вақти гаплашиб ўтирган ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилди
24 май 2024, 12:15

Хоразмда дарс вақти гаплашиб ўтирган ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилди

Тупроққалъа туманида дарс вақти гаплашиб ўтирган икки нафар ўқувчига танбеҳ бериб, уларни калтаклаган ўқитувчи ўз аризасига кўра ишдан бўшатилди.

Хоразмда 17 ёшли йигит 5-қаватдан тушиб кетди
15 май 2024, 10:06

Хоразмда 17 ёшли йигит 5-қаватдан тушиб кетди

Урганч шаҳрида 17 ёшли йигит 5-қаватдан автомашина устига қулади. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Хоразмда боғча тарбиячиси болаларга тарсаки туширгани ҳамда бола қўлига игна киргани юзасидан текширув бошланди
6 май 2024, 17:17

Хоразмда боғча тарбиячиси болаларга тарсаки туширгани ҳамда бола қўлига игна киргани юзасидан текширув бошланди

Гурлан туманида боғча тарбиячиси болаларга бир неча бор тарсаки туширгани акс этган видео ва болалардан бирининг қўлига игна киргани сурати тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Хоразмда биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, жаримага тортилди
13 март 2024, 18:17

Хоразмда биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, жаримага тортилди

Хонқа туманидаги мактабларнинг бирида биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди ва маъмурий жавобгарлик бўйича жаримага тортилди.

Хоразмда Франциянинг Voltalia компанияси қуёш фотоэлектр станциясини қуради
1 март 2024, 16:25

Хоразмда Франциянинг Voltalia компанияси қуёш фотоэлектр станциясини қуради

Шавкат Мирзиёев ва Франциянинг Voltalia компанияси бош директори Тўпроққалъа туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилишини бошлади. Йилига 254 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, бу эса вилоятдаги электр энергиясининг 11 фоизини қоплайди.

Хоразм тадбиркорларига қатор имтиёзлар берилади
1 март 2024, 15:42

Хоразм тадбиркорларига қатор имтиёзлар берилади

Хоразмда тадбиркорларга имтиёзлар белгиланмоқда. Хусусан, давлат мулки ва ерини хусусийлаштиришда 5 йилга бўлиб тўлаш имконияти берилади. Саноат бинолари қурилиб, тадбиркорларга топширилади. Сотилган кўчмас мулк учун тўлов 3 ойда амалга оширилганда 25 фоиз чегирма берилади.

Сайёҳларга Хоразмга 1 йил ичида чекловсиз кириш учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинади
1 март 2024, 13:03

Сайёҳларга Хоразмга 1 йил ичида чекловсиз кириш учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинади

Шавкат Мирзиёев сайёҳлар 1 йил давомида чекловсиз Хоразмга кириши учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинишини маълум қилди. Вилоятда туризмни ривожлантиришнинг 3 йиллик дастури қабул қилинади, имтиёзли кредитлар берилади, «Лазги» ва «Авесто» музейлари ташкил қилиниши мумкин.

Хоразмда қиймати 10 млрд доллардан зиёд газ-кимё мажмуаси қурилади — президент
1 март 2024, 12:43

Хоразмда қиймати 10 млрд доллардан зиёд газ-кимё мажмуаси қурилади — президент

Шавкат Мирзиёев Хоразмда қиймати 10 миллиард доллардан зиёд йирик газ-кимё мажмуаси қурилишини маълум қилди. «Бу лойиҳа ишга тушса, 3 мингта иш ўрни яратилади, йилига 2,4 миллион тонна юқори қўшилган қийматли полимерлар ишлаб чиқарилади», — деди президент.

Самарқанд ва Хоразмда трамвай ҳамда троллейбус транспорти ривожлантирилади
19 декабрь 2023, 13:21

Самарқанд ва Хоразмда трамвай ҳамда троллейбус транспорти ривожлантирилади

Ҳукуматнинг трамвай ва троллейбус транспортида йўловчиларни ташиш тизими самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Унда ходимларнинг малакасини ошириш, йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштириш ва бошқалар кўзда тутилган.

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди
15 декабрь 2023, 18:09

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди

Тармоқларда Урганчдаги боғчада тарбиячилар болаларни тепиб, таёқ билан урган ҳолда машғулот ўтгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармасига кўра, воқеа ортидан 2 ходим ишдан олинди.

Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
3 декабрь 2023, 15:56

Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди

Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали талабаси пневмониядан вафот этди. 20 ёшли йигитнинг касалликка чалинганига бир ҳафта бўлган. У шифокорлар ёрдамига қарамай, ўз уйида вафот этгани маълум қилинди.

Хоразмда аёл 3 нафар ёш болани ёқиб юбориш билан қўрқитди
20 ноябрь 2023, 17:25

Хоразмда аёл 3 нафар ёш болани ёқиб юбориш билан қўрқитди

Тармоқларда аёл 3 нафар кичик ёшдаги болаларга уларни ва ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат алоҳида назоратига олинганини билдирди.

Хоразмда 2 дона қадимий билагузукнинг хорижга олиб чиқиб кетилиши олди олинди
10 ноябрь 2023, 11:15

Хоразмда 2 дона қадимий билагузукнинг хорижга олиб чиқиб кетилиши олди олинди

Хоразмдаги «Шовот» чегара божхона постида XX аср бошларига тегишли бўлган 2 дона билагузукни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар тўхтатилди.

Қўшкўпир, Тупроққалъа ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди
7 ноябрь 2023, 14:17

Қўшкўпир, Тупроққалъа ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманига Шуҳрат Ахмедов, Тупроққалъа туманига Акмал Жималязов ва Шовот туманига Ойбек Холбоев ҳоким этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг