«хоразм» тегли мақолалар


Хоразмда 83 туп дарахт ноқонуний қўпориб ташлангани аниқланди
18 декабрь 2022, 10:19

Хоразмда 83 туп дарахт ноқонуний қўпориб ташлангани аниқланди

Қўшкўпир туманидаги фермер хўжалигида 83 туп ҳар хил катталикдаги дарахтлар қўпорилган, 3 туп дарахт шикастлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида хужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Хоразмда икки киши ис газидан вафот этгани айтилмоқда
8 декабрь 2022, 16:30

Хоразмда икки киши ис газидан вафот этгани айтилмоқда

Янгибозор туманида фуқаро ва унинг невараси уйда вафот этди. Уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлгани айтилмоқда.

Хоразмда эр-хотинга тегишли бўлган машиналар ёниб кетди
28 ноябрь 2022, 11:08

Хоразмда эр-хотинга тегишли бўлган машиналар ёниб кетди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида эр-хотинга тегишли бўлган Malibu ва Hongqi Т55 машиналари ёниб кетди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Хоразмда ИИБ ходими ўзини отиб ўлдирди
28 ноябрь 2022, 10:17

Хоразмда ИИБ ходими ўзини отиб ўлдирди

Янгиариқда ИИБ ходими хизмат қуроли билан ўзини отиб ўлдирди. Бунга турмуш ўртоғининг фарзандларини олиб, отасининг уйига кетгани оқибатида келиб чиққан руҳий сиқилиш сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан экспертиза ишлари тайинланиб, терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Хоразмда имом масжид қурилиши учун йиғилган 40 млн сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
14 ноябрь 2022, 10:37

Хоразмда имом масжид қурилиши учун йиғилган 40 млн сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

Қўшкўпир туманида имом масжид қурилиши учун йиғилган 40 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Хоразмда террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди
10 ноябрь 2022, 09:57

Хоразмда террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди

Хоразмда Суриядаги террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди. У ўзининг танишларига диний даъватлар қилиб, қўпорувчилик акс этган видеороликларни тарқатиб келгани айтилмоқда. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинди.

Хоразмда аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани айтилмоқда
19 сентябрь 2022, 13:13

Хоразмда аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани айтилмоқда

Тармоқларда Янгибозор туманида 24 ёшли аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ССБга кўра, аёл туғруқ жараёнидаги операциядан кейин вилоят тез тиббий ёрдам марказига ўтказилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ўша ерда вафот этган.

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб бериш тартиби тасдиқланди
26 август 2022, 11:48

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб бериш тартиби тасдиқланди

Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш тизими жорий этилганди. Ҳукумат бу бўйича ҳужжатни тасдиқлаб, ўқувчиларни бепул овқатлантириш тартибини белгилади. Унга кўра, таомнома kundalik.com платформаси орқали юритилиб, махсус комиссия томонидан назорат қилинади.

Бухорода янги аэропорт терминали, Урганчда янги аэропорт қурилади
22 июнь 2022, 17:15

Бухорода янги аэропорт терминали, Урганчда янги аэропорт қурилади

Урганч аэропорти шўрланиш туфайли яроқсиз ҳолга келган ва реконструкцияга ярамайди, шу боис янги ҳаво бандаргоҳи қурилиши режалаштирилмоқда, деди Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева. Бухородаги аэродромни эса реконструкция қилиш ва янги терминал қуриш талаб этилади.

Урганчда автобус аварияга учради, икки киши ҳалок бўлди
13 май 2022, 10:31

Урганчда автобус аварияга учради, икки киши ҳалок бўлди

Урганч шаҳри марказида автобус ЙТҲга учради. Унинг икки йўловчиси ҳалок бўлди, ярадорлар ҳам бор. Тармоқларда тарқалган видеоларда ўнлаб одамлар ағдарилиб кетган автобусни кўтариб, йўловчиларга ёрдам бераётганини кўриш мумкин.

ЕТТБ Ўзбекистонга чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш учун иккита кредит ажратади
29 март 2022, 16:25

ЕТТБ Ўзбекистонга чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш учун иккита кредит ажратади

ЕТТБ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида янги санитария полигонларини қуриш ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғадиган махсус ускуналар харид қилиш учун умумий қиймати 120 млн доллар миқдорида кредит ажратмоқда.

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм ҳокимлари Олимпия ва Паралимпия совриндорларини мукофотлади
15 сентябрь 2021, 11:28

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм ҳокимлари Олимпия ва Паралимпия совриндорларини мукофотлади

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари раҳбарлари Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчиларни автомашина ва уй билан мукофотлади. Аввалроқ, спортчиларга президент совғаси ҳам топширилган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳайитбой Ёқубов вафот этди
2 сентябрь 2021, 01:10

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳайитбой Ёқубов вафот этди

Хоразмлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳайитбой Ёқубов вафот этди. У узоқ йиллар мобайнида мажбурий меҳнат, коррупция ва адолатсизликка қарши курашган, фермерлар ва ишчиларни ҳимоя қилган.

Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган мактаб ўқувчиси содир этган ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди
12 май 2021, 15:39

Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган мактаб ўқувчиси содир этган ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

Хоразмда 10-синф ўқувчиси Lacetti автомашинасида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Damas русумли автомашинага бориб урилган. Натижада уч киши вафот этди. Lacetti бошқарган ўқувчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.

Хоразмда «самосуд» уюштирган аёлларга жазо тайинланди
21 апрель 2021, 14:40

Хоразмда «самосуд» уюштирган аёлларга жазо тайинланди

Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани «Оқдарбанд» қишлоғи ҳудудида тўрт аёл улардан бирининг оилали ўғли билан яшаб келаётган бошқа бир аёлнинг кийимларини йиртиб, қайчи билан сочларини кесиб «самосуд» уюштирган эди. Уларга жазо тайинланди.

Амударё орқали ўтадиган янги кўприкка тамал тоши қўйилди
22 декабрь 2020, 18:00

Амударё орқали ўтадиган янги кўприкка тамал тоши қўйилди

Амударё орқали Хоразм вилояти Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи 413 метрлик кўприк қурилиши бошланди. Кўприк қурилиши 2022 йил сентябр ойига якунланиши режалаштирилган.

«Президент бир йилда бир келиб, кўриб кетгани билан натижа бўлиб қолмайди» — Шавкат Мирзиёев
13 декабрь 2020, 13:30

«Президент бир йилда бир келиб, кўриб кетгани билан натижа бўлиб қолмайди» — Шавкат Мирзиёев

Президент Урганч шаҳридаги йиғилишда ҳар бир ҳоким, иқтисодий комплекс раҳбарлари ҳудуддаги муаммолар бўйича тизимли ишлаши кераклигини таъкидлади. «Президент бир йилда бир келиб, кўриб кетгани билан натижа бўлиб қолмайди», деди у. Шавкат Мирзиёев «маҳалла раиси — ислоҳотчи» тамойили асосида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий этилишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Хоразмга жўнаб кетди
12 декабрь 2020, 11:15

Шавкат Мирзиёев Хоразмга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилгани ва уларнинг одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш учун Хоразм вилоятига жўнаб кетди.

Хоразмда «самосуд»: Бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлни ечинтириб, жараённи видеога олишди
23 ноябрь 2020, 19:04

Хоразмда «самосуд»: Бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлни ечинтириб, жараённи видеога олишди

Хоразмда бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлнинг қизлигини текшириш мақсадида ечинтириб, жараённи видеога олишди. «Самосуд» иштирокчиларининг шахси аниқланиб, ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Хоразмда кадастр бўлими бошлиғи тадбиркордан 20 минг доллар пора талаб қилди
20 август 2020, 11:27

Хоразмда кадастр бўлими бошлиғи тадбиркордан 20 минг доллар пора талаб қилди

Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушланди. У 15 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилганликда айбланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг