Роппа-роса саккиз йил аввал Ўзбекистонни чорак асрдан зиёд бошқарган Ислом Каримовнинг вафоти эълон қилинганди. Шундан бери 2 сентябрь биринчи президентни хотирлаш куни ҳисобланади. Сана муносабати билан «Газета.uz» Каримов ҳақида унинг замондошлари ҳикоя қилган айрим хотираларни жамлашга уринди.
Адабиётшунос олим ва академик Наим Каримовнинг вафоти жамоатчиликни чуқур қайғуга солди. Фаоллар ижтимоий тармоқларда олимнинг ҳаёти, ижод йўли ва фаолияти билан боғлиқ илиқ хотираларни эсга олди. «Газета.uz» уларнинг бир қисмини бир материалга жамлади.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов таваллудининг 75 йиллиги кенг нишонланади. Декабрда унинг хотира кечаси ўтказилади, ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратилади, китоб-альбом ҳам чоп этилади. Қолаверса, Муса Ерниязов яшаган хонадонда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилади.
Тошкент, Самарқанд ва Қаршида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов хотираси ёдга олинди. Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, парламент ва ҳукумат вакиллари пойтахтдаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг