Йил охиригача «Хўжакент» вокзалидан «Чинор» бекатигача бўлган темирйўл лойиҳаси доирасида 390 метр узунликдаги темирйўл кўприги қурилишини якунлаш режа қилинган, дея маълум қилди «Кўприкқурилиш» компанияси раҳбари Зафар Махаматов. Президент бу ишни йил охиригача тугатиш бўйича топшириқ берган.
Президент янги электропоездда Тошкентдан Хўжакентга сафар қилиб, темирйўлга туташ майдонларни 2025 йилги реновация дастурига киритиш бўйича топшириқ берди. У йўналишдаги эгри қисмларни тўғри қилиб қайта қуриш орқали кунлик экспресс поездлар қатновини кўпайтириш кераклигини таъкидлади.
Тошкентдан Хўжакентга 1000 дан ортиқ йўловчига мўлжалланган янги тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Олтита вагон иқлим назорати, Wi-Fi ва велосипедлар учун мосламалар билан жиҳозланган. 2030 йилгача бундай поездлар сони 30 тага етказилади. Келгусида тўхташлар сони кўпайтирилиши мумкин.
3 декабрдан Тошкент — Хўжакент — Тошкент йўналишида янги тезюрар электропоезд иш бошлайди. «Ўзтемирйўлйўловчи» қатнов жадвали ва нархлари ҳақида маълумот берди.
23 ноябрдан Тошкентдан Хўжакентга ва тескари йўналишда электропоездлар ҳаракати қисман тикланди — эрталаб ва кечқурун биттадан рейс амалга оширилади.
ФФВ қутқарувчилари Тошкент вилоятидаги Хўжакент тоғларида 1700 метр баландликда аҳволи ёмонлашиб қолган сайёҳга ёрдам кўрсатди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг