Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги импорт цементга нисбатан антидемпинг текшируви ўтказмоқда. Қурилиш материали асосан Қозоғистон ва Ўзбекистондан етказилди. Аввалроқ иқтисодиёт вазири ўринбосари ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар нархлар демпингига йўл қўйганини айтганди.
2024 йилда цемент ишлаб чиқарувчиларга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ режалаштирилган 2 баробар ўрнига 4 баробар камайтирилганди. Бу имтиёз ҳисобига жорий йилда уларнинг ихтиёрида 250 млрд сўм қолади. Айрим қурилиш материаллари учун алоҳида солиқ ставкаларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Рақобат қўмитаси Shaffof sement sanoat’га нисбатан чора кўрилганини маълум қилди. Корхона 20 минг тоннадан ортиқ цементни биржага қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотган, бу ҳаракат эса манипуляция деб баҳоланади.
Қирғизистон парламенти депутати маҳаллий маҳсулотлардан арзон бўлган Ўзбекистон цементи импортига тақиқни олиб ташлашни талаб қилди. Иқтисодиёт вазири ўринбосари ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар нархлар демпингига йўл қўйганини айтди ва импорт маҳаллий заводларни вайрон қилишини таъкидлади.
Рақобат қўмитаси Shangfeng-Bridge of Friendship цемент заводи билан боғлиқ текширувни якунлади. Компания биржа савдоларида демпинг ва рақобатни чеклагани учун 4,9 млрд сўм жаримага тортилди.
Рақобат қўмитаси апрель ойи охирида Андижон вилоятида ишга туширилган Shangfeng — Bridge of Friendship Ўзбекистон-Хитой цемент заводига нисбатан иш очди. Бошқа цемент ишлаб чиқарувчилари завод маҳсулотни таннархидан арзон сотаётганидан шикоят қилди.
Ўзбекистонда цемент заводлари қурилишига тақиқ қўйилиши режалаштирилмоқда, деди экология вазири Азиз Абдуҳакимов. Унга кўра, қурилган 47 та заводдан 23 таси фаолиятини тўхтатган. Ўрганишларга кўра, 25 та цемент ишлаб чиқарувчи корхонанинг 90 фоизи экологик талабларни бузаётгани маълум бўлган.
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар учун оҳактош бўйича солиқ ставкаси қарийб 4 баравар камайтирилганига изоҳ бериб, бу чора маҳаллий заводларнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилганини яна бир бор таъкидлади.
Цемент ишлаб чиқарувчилар учун ер қаъридан фойдаланганлик солиғи миқдори режа қилингани каби 2 баравар эмас, 4 бараварга пасайтирилди. Қарор иқтисодий рағбатлантириш дея изоҳланди, аммо бу рағбатнинг атроф-муҳит ва инсон соғлиғига таъсири атрофлича муҳокама қилинмади. «Газета.uz» масалани ўрганди.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош бўйича солиқ ставкасини 2 баравар камайтириш таклиф этилмоқда. Таклиф маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш учун илгари сурилган. Бу бюджет тушумлари 160 млрд сўмга камроқ бўлишига олиб келиши прогноз қилинмоқда.
1 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча юридик шахсларга цемент, цемент клинкери ва қурилиш ойнасини тўғридан-тўғри шартномалар асосида чекловларсиз (квотасиз) экспорт қилишга рухсат берилди. Шунингдек, компанияларга қурилиш материалларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизигача компенсация тўланади.
Президент иштирокидаги видеоселекторда цемент импорти учун имтиёзлар муддати яна бир йилга узайтирилиши маълум қилинди. Шунингдек, цемент ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик солиғи эса 2 бараварга камайтирилиши қайд этилди.
1 октябрдан бошлаб цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 15 фоизгача пасайтирилади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт маҳсулотлари билан рақобатлаша олмаётгани учун бу ҳақда президентдан тадбиркорлар билан учрашувда сўралган эди.
Ўзбекистон январь-апрель ойларида цемент импорти ҳажмини икки баробарга оширди. Тўрт ой ичида 50,5 млн долларлик 1 млн тонна цемент олиб кирилди — сабаблар ва энг кўп цемент импорт қилинган давлатлар.
1 апрелдан 1 октябргача цемент маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади. Бу мамлакатда қурилаётган уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида амалга оширилади.
«Қувасойцемент» ва «Оҳангаронцемент» корхоналари газ босими пасайиши туфайли цемент ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйди. Шу сабабли, ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулоти фонд биржа рўйхатига олинмади, бу эса нархларнинг 5 фоиз ўсишига олиб келди.
Ўзбекистон 9 ой давомида 7,8 млн тонна цемент ишлаб чиқариб, Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия каби давлатларга 24,2 млн долларлик маҳсулот сотди.
Ўзбекистонга цемент импорт қилиш ва уни эркин муомалага чиқариш тартиблари соддалаширилади. Шунингдек, 2020−2021 йилларда цемент ишлаб чиқариш бўйича 1,2 млрд долларлик 18 та лойиҳа ишга туширилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси цементни импорт асосида республикага «яшил йўлак» тизими орқали олиб киришни таклиф қилди. Кўзланган тартибга кўра, олиб кирилаётган цементни сертификатлаштириш, лаборатория синовидан ўтказиш белгиланган. Номувофиқ цемент олиб кирган тадбиркорга жавобгарлик тартиби ҳам белгиланган.
Ҳукумат цементни импорт қилиш жараёнини соддалаштириш бўйича топшириқ берди. Цементга бўлган талаб ва нархларнинг ошишига амалга оширилаётган қурилиш ишларининг фаоллашуви ва жадаллашуви ҳамда цемент маҳсулоти импорти ҳажмининг камайганлиги сабаб бўлмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг