Маънавият маркази теле- ва радиоканаллар, ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар «маънавият экспертизаси»дан ўтказилишини эълон қилди. Комил Жалиловнинг фикрича, бу — цензура. «Улар «цензура ўрнатмаймиз» деяпти, лекин цензура ўрнатишини тан оляпти», — деб ёзади у ўз мақоласида.
Маънавият ва маърифат маркази медиа маҳсулотлар «маънавий экспертиза»дан ўтказилиши ҳақидаги муҳокамалар бўйича муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, лойиҳа медиа маҳсулотларга цензура қўймайди, ОАВ, журналистлар, ижодкорлар ва блогерларнинг ижод эркинлигига дахл қилинмайди.
Маданият вазирлиги концерт ташкилотчиларига миллий қадрият ва анъаналарга риоя этилишини текшириш учун «Ўзбекконцерт»га батафсил сценарий тақдим этиш мажбуриятини юклашни таклиф қилмоқда. Мақсад — саҳнадаги «ножоиз хатти-ҳаракатлар»нинг олдини олиш. Ариза йиғими ҳам жорий этилиши мумкин.
11 сентябрь куни 10 йилдан ортиқ вақт давомида Перу президенти бўлган Альберто Фухимори вафот этди. У янги замон диктаторлари ҳақидаги «Манипулятив диктаторлар» китобининг асосий қаҳрамонларидан бири ҳисобланади. «Газета.uz» мазкур асардаги Фухимори билан боғлиқ парчани тақдим этади.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков тармоқларда номақбул ҳаракатлар қилаётган санъат вакилларига чора кўриш ҳақидаги саволга жавоб берди. У «вазирлик боғча опа эмаслиги, назорат қилиш демократик нормага тушмаслиги»ни айтди. «Уларга чора кўрсак, либерал тараф мутлақ норози бўлади», — деди у.
Россиялик дастурчилар фаол равишда Telegram, WhatsApp ва Signal фойдаланувчилари фаолиятини кузатишга ёрдам берувчи дастурий таъминотни яратишмоқда. Улар ушбу технологияларни Марказий Осиё давлатлари ва бошқа минтақаларга ҳам сотишга ҳаракат қилмоқда, дейилади The New York Times суриштирувида.
Конституциянинг 29-моддасини «ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни халқнинг соғлиғи ва маънавиятини ҳимоя қилиш мақсадида чеклаш» билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Шунга қарамасдан, фикр юритишни чеклаш билан боғлиқ норма уни назорат қилиш имконсизлиги сабабли чиқариб ташланмоқда.
Ўзбекистон АҚШда жойлашган Sandvine компаниясидан вебсайтларни ва ижтимоий тармоқларни блоклайдиган технологияларни харид қилган. Bloomberg маълумотларига кўра, Миср, Ўзбекистон, Россия ва Афғонистон каби давлатлар ушбу компаниядан фойдаланувчиларнинг вебсайт-браузерлари тарихи бўйича маълумот йиғадиган технологияларни ҳам сотиб олишган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг