Ўзбекистонда чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур тасдиқланди. Шунингдек, 2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши ҳақида гап кетса, кўпинча «чанг» эсланади. У ҳақиқий муаммони хаспўшлашнинг қулай воситасига айланган. Ҳаво ифлосланишида чангнинг роли қандай, 2021 йил ноябрида Тошкент нима учун чангга кўмилди ва муаммони қандай ҳал қилиш мумкин? «Газета.uz» жавоб излайди.
Санэпидқўмита Тошкент ҳавоси таркибида кўпайган PM2,5 заррачалари саломатликка қандай таъсир қилиши бўйича маълумот ҳамда ҳаво сифати ёмонлашганда нималар қилиш кераклиги ҳақида тавсиялар берди.
Тошкентда кучли шамол ортидан чанг-тўзонлар содир бўлмоқда. IQAir Ҳаво сифати индексига кўра, ҳозир Ўзбекистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича дунё шаҳарлари рейтингида биринчи ўнталикка чиқди. «Газета.uz» мухбирлари чангга бурканган пойтахт кўчаларини суратга олди.
Пайшанба куни Термизда чанг-ғубор ҳодисаси кузатилди. Соат 9:00 да ҳаводаги майда ПМ10 зарралари максимал рухсат этилган концентрациядан 14 баробар ошиб кетди. Соат 12:00 га келиб, бу кўрсаткич 9 га тушди. Аҳолига очиқ ҳавода бўлмаслик, ташқарида ниқоб ва кўзойнак тақиш тавсия этилди.
ОКМК Тошкентда чанг пайдо бўлишининг асосий сабаби «Ёшлик I» конининг янги участкасида олиб борилаётган тозалаш ишлари экани ҳақидаги маълумотни рад этди.
Кўчаларда тирбандлик, катта қурилишлар, дарахтларни кесиш, магистрал йўллар ва майсазорларга кенг кўламда сув сепилмаслиги, шаҳардаги атмосфера бўшлиғининг паст шамоллатилиши ҳавонинг юқори даражада ифлосланишига олиб келади. Ўзгидромет вазиятни яхшилаш бўйича тавсиялар берди.
Ўзгидромет душанба куни соат 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳрида атмосфера майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайишини маълум қилди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан имкон борича уйдан чиқмаслик ва кўчада тиббий ниқоб тақиб юриш сўралмоқда.
Қарши шаҳрида чангли бўрон ҳодисаси кузатилмоқда. Аввалроқ, Ўзгидромет республиканинг айрим вилоятлари ҳамда чўл ҳудудларида чанг кўтарилиши ҳақида огоҳлантирганди. ССВ чангли ҳаво кузатилганда фуқаролар нималарга эътибор бериши кераклиги борасида ўз тавсияларини эълон қилди.
Ўзгидромет 4 ноябрь куни ҳаводаги чангнинг энг юқори концентрацияси Тошкент (33 марта), Чирчиқ (26), Гулистон ва Олмалиқ (20), Бекобод (18) ва Бухоро (14) шаҳарларида кузатилганини маълум қилди. Бошқа ҳудудларда эса бу кўрсаткич 2 дан 8 мартагача бўлган.
Шавкат Мирзиёев пойтахт сайловчилари билан учрашувда Тошкент ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрлардан 2 баробар кўплигини маълум қилди. Президент қурилиш майдонларида чангни бостирувчи замонавий усуллар ва технологияларни жорий қилиш зарурияти ҳақида ҳам гапирди. ЎзЛиДеП номзоди келгуси йилда ҳар бир туманда сайилгоҳ ҳамда шаҳар бўйича 25 та «яшил ҳудуд» ва аллеялар ташкил этилишини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг