Самарқанд шаҳрида туғилганига 4−5 соат бўлган қиз жинсли чақалоқ чиқиндихона яқинига ташлаб кетилди. Уни Ободонлаштириш бошқармаси ходими ўлик, қўл ва оёқлари жароҳатланган ҳолда топган. Болани ким қолдириб кетгани ҳозирча номаълум.
Uzbekistan Airways`нинг Тошкентдан Нью-Йоркка учган рейсида ўғил чақалоқ туғилди. Жараёнга йўловчилар орасида бўлган шифокор-акушер ва жарроҳ ўз ёрдамини кўрсатди. Шу сабабли экипаж Исландиянинг Кефлавик шаҳридаги захира аэродромига мажбурий қўнди.
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида чақалоқ сумкага солинган ҳолда кўчага ташлаб кетилди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган. Ҳолат юзасидан текширув ишлари ўтказилмоқда. Видео.
1 январь куни Ўзбекистонда 1641 нафар чақалоқ туғилди, улардан 845 нафари қиз, 796 нафари ўғил бола. Хусусан, 22 та ҳолатда эгизак, 1 та ҳолатда уч эгизак дунёга келди. Энг кўп гўдак Фарғона (244), Самарқанд (186) ва Қашқадарё (181) вилоятларида туғилди.
Фарғона вилояти Қува тумани тиббиёт бирлашмасида бир кунлик чақалоқ полисинтетик халтада ерга ташлаб қўйилгани маълум бўлди. ССВнинг қайд этишича, чақалоқ муддатидан аввал туғилгани сабаб вафот этган. Унинг онаси диспансер назоратида турмаган ва ҳомилани яшириб юрган. Ҳолат назоратга олинди.
Қарши шаҳрида шифохонадаги зина остига 20 кунлик чақалоқ ташлаб кетилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Чақалоқ Китоб туманидаги вилоят болалар уйига жойлаштирилди.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 716 885 нафар чақалоқ тирик туғилди. Кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,1 фоизга ошган.
Қоракўл туманида 28 ёшли аёл 5 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетгани аниқланди. ИИБ ходимлари томонидан топилган чақалоқ шифохонага ётқизилиб, мутахассислар назоратига олинди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманганда ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётган аёл қиз фарзанд кўрди. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб она-боланинг саломатлигига ҳеч қандай зиён етмади.
Самарқандда 32 ёшли аёл 4 нафар эгизак (2 ўғил, 2 қиз) фарзандли бўлди. Жарроҳлик амалиёти билан бажарилган туғруқ жараёнидан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги она ва болаларни назоратга олди.
Асака туманида туғруқхона шифокорлари 26 ёшли аёлнинг қорнида салфеткани унутиб қолдиргани орадан 10 ой ўтиб маълум бўлди. Туман ҳокимлиги салфетка жарроҳлик амалиёти билан олиб ташлангани ва беморнинг саломатлиги бўйича шикояти йўқлигини маълум қилди. Тармоқларда тарқалган видео эса бошқа шифокорларга ўрнак бўлиши учун суратга олингани ва номаълум шахс томонидан тарқатиб юборилгани айтилмоқда.
Ўтган йили Нукусда шифокорлар янги туғилган чақалоқни хато туфайли ўлган деб қайд этиб, патология бюросига бериб юборишган. Патолого-анатомик чақалоқнинг кўкрак қафасини очганида уни ҳали тирик эканлигини аниқлаган, бироқ, унга биринчи ёрдамни кўрсатмасдан, шифокорларга қайтариб берган. Чақалоқ вафот этди, уч кишига нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга оширилди.
Январь ойида республика бўйича 69 198 нафар чақалоқ туғилди, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 7 мингтага кўп. Чақалоқларнинг ярмидан кўпини ўғил болалар ташкил этмоқда. Энг кўп туғилишлар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда, энг кам туғилиш эса Сирдарё вилоятида қайд этилган.
Қувасой шаҳрида эр-хотин 32,5 млн сўм қарздорликни ундиришга келган МИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб, чақалоғининг устига бензин сепиб, ёқиб юбориш билан қўрқитди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва ҳақорат қилиш моддалари билан иш очилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг