Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида айрим объектлар бузилмоқда. Уларнинг ўрнига чегарани мустаҳкамлаш мақсадида тўсиқлар, чегара йўллари, кўприклар, муҳандислик иншоотлари ва бошқа объектлар қурилади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш бўйича қонунлар имзоланди.
Сенаторлар ўзбек-қирғиз чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунларни маъқуллади. Ушбу қонунлар парламент қуйи палатаси томонидан 14 ноябрь куни қабул қилинган эди.
Ўзбекистон ҳукумати икки давлат чегаралари ўзгариши муносабати билан Қирғизистон билан чегарада яшовчи 130 га яқин оилани кўчиришни режалаштирмоқда. Компенсация тўловларига 50 млрд сўм (тахминан 4,5 млн доллар) — ҳар бир оилага ўртача 384,6 млн сўмдан ажратилади.
Россияда «қисман» сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рус автомобилларининг навбатлари пайдо бўлди. Бироқ ҳозир чегарада вазият тинч, навбатлар йўқ, дея ишонч ҳосил қилишди «Газета.uz» мухбирлари.
Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказди. Икки давлат раҳбарлари тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олди.
Сешанба куни Чўлпон-Отада Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари учрашди. Қирғизистон ҳукумати махсус вакили Назирбек Борубаевнинг сўзларига кўра, томонлар олдин келишилмаган 208 км чегарани аниқлаштириб олмоқчи, қолаверса, йил якунигача барча саволларни ҳал этишни режалаштирмоқда.
ДХХ ўзбек чегарачилари 3 нафар қирғизистонликка ўқ узгани ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот бериб, уларнинг чегарадан кўп миқдордаги юкларни ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлганини маълум қилди. Қоидабузарларнинг бир гуруҳи ҳарбий хизматчиларга қаршилик кўрсатиб, куч ишлатган.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимига номзод Жээнбек Кулубаев Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида яна 3−4 та назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу масала икки давлат бош вазирлари учрашувида кўтарилган.
11 апрелдан Қозоғистон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги ўтказиш пунктларида чегарани кесиб ўтиш чекловларини бекор қилади. Манфий ПЗР тести ёки ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиш талаби сақланиб қолмоқда.
Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон ҳудудидан ноқонуний юк олиб ўтмоқчи бўлган шахсларга қарата ўқ узди. Уларнинг икки нафари ҳалок бўлди, қолганлари Қирғизистон ичига қочиб кирган.
Тожикистон-Қирғизистон чегарасида икки давлат чегарачилари ўртасида 10 дақиқалик отишма юзага келди. Бунинг оқибатида Тожикистон томонидан бир чегарачи ҳалок бўлди, икки нафари яраланди.
Чегарани кесиб ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари ва катта юк машиналари ҳайдовчиларидан мунтазам равишда пул талаб қилиб келган Қирғизистон чегара хизмати мансабдор шахслари ушланди.
ДХХ Чегара қўшинлари «Газета.uz» сўровига берган жавобида Афғонистон билан чегара ҳудудда қочоқлар учун палаткалар шаҳарчаси қурилаётгани ҳақидаги хабарни рад этди. Шунингдек, Чегара қўшинлари афғон ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар кўнгиллилари июнь ойида Ўзбекистон чегарасини қай тарзда кесиб ўтишганини ҳам маълум қилишди.
Август ойида ўзбекистонлик аскарлар ва офицерлар тожикистонлик ва россиялик ҳамкасблари билан биргаликда тожик-афғон чегарасини жангарилар ҳужумидан қўриқлаш бўйича амалиёт ўтказадилар. Машғулотларда уч давлатнинг ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, зирҳли техника ва махсус қўшинлари иштирок этади.
5 июлга ўтар кечаси «Толибон» кучлари Афғонистоннинг Бадахшон провинциясидаги олтита округни ўз назоратига олди. Тожикистон қўшни давлат ҳудудига чекинган Афғонистон ҳукумат қўшинларининг 1000 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларини қабул қилди.
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ҳудудида низоли вазият юзага келиб, иккала томон маҳаллий аҳолиси бир-бирига тош отди. Умумий 11 киши жароҳатланганлиги айтилмоқда. Томонлар низо келиб чиқишида бир-бирларини айблашмоқда. Қирғизистоннинг 3 та қишлоғида фавқулодда вазият жорий этилди.
Қозоғистонда мамлакат чегарасини кесиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Қозоғистонга келиш ва транзит ўтиш бўйича визасиз режим бекор қилинди, Туркиядан қатновчи авиарейслар сони камайтирилди.
6 октаябрдан бошлаб Бишкекдаги тартибсизликлар манзарасида Ўзбекистон Қирғизистондан киришга чекловлар қўйди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари. Юк ташиш чекловларсиз амалга оширилмоқда. Ўзбекистон томони эса чекловлар йўқлигини эълон қилди.
1 сентябрдан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктлари очилади. Охирги 14 кун Қирғизистонда бўлиб турган ёки сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус тести (ПЗР) манфий чиққанлар карантинга олинмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг