Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятларида тезкор-криминоген ва ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарор сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида 120 та мобил гуруҳ ташкил этилган.
Ўзбекистон «омикрон» тарқалаётгани муносабати билан 15 январдан Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишга вақтинчалик чеклов жорий этмоқда. Чекловлар авиалоқаларга ҳамда ватанга қайтаётган фуқароларга тааллуқли эмас.
Тошкентнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан 7,8минг гектардан кўпроқ ер майдонлари қўшиб берилди. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилди.
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбаев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов билан ўзбек-қозоқ чегарасини шакллантириш бўйича қандай музокаралар олиб борганини сўзлаб берди. «Ҳар доим ўзининг қараши бор эди. У билан келишиш жуда қийин бўлган», — деди у.
«Ҳозирда фақат музокаралар бошланган. Ҳеч қандай ҳужжат имзолангани йўқ. Тўрт босқич ўтади, ўшандан кейингина имзоланади», — деди Қирғизистон президени Садир Жапаров Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши намойишлар ҳақида. Унинг сўзларига кўра, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш комиссияси таркибига маҳаллий аҳолидан ҳам киритиш режалаштирилмоқда.
1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон карантин ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаво, темир йўл ва автомобил транспорти орқали мамлакатга кириш ва чиқишда чекловларни бекор қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг