«Ўзбекистон темир йўллари» талабаларга 23 декабрь-10 январь оралиғидаги маҳаллий қатновлар чипталари учун 50 фоизлик чегирма эълон қилди. SV/VIP классдаги вагонлар ва «Афросиёб» электропоездлари бундан мустасно. Аввалроқ UzAirways ҳам талабаларга чегирма тақдим этганди.
Uzbekistan Airways давлат муассасасида таҳсил олувчи талабалар учун барча маҳаллий авиақатновларнинг эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.
Uzbekistan Airways 60 ёшдан катта эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябргача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларга 15 фоизгача чегирма элон қилди.
Silk Avia Мустақиллик байрами муносабати билан 31 август-3 сентябрь кунларидаги авиақатновлар учун 15 фоизгача чегирма эълон қилди. Чипталарни 9 августдан харид қилиш мумкин.
Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди. У 21−24 март кунлари эконом ва бизнес класс тарифлари учун амал қилади.
Ўзбекистондаги олийгоҳлар талабаларига 25 декабрдан 7 январгача маҳаллий йўналишдаги поездлар учун 50 фоизли чегирма берилади. У бизнес класс вагонлар ва «Афросиёб» электропоездига нисбатан амал қилмайди.
Uzbekistan Airways томонидан қишки таътил муносабати билан ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқувчи талабаларга 23 декабрдан 7 январгача 50 фоизлик чегирма берилади.
Uzbekistan Airways туризм ойлиги муносабати билан 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёлларга ички авиақатновлар учун 25 фоизли чегирма эълон қилди. Чегирма 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар амал қилади.
Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 1 сентябрдан 3 сентябргача бўлган барча маҳаллий авиақатновларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди.
Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 28 июндан 2 июлгача бўлган барча авиақатновларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди.
Президент имзолаган қонун билан маъмурий жарималарнинг 50 фоизини 15 кун ичида, 70 фоизини 30 кун ичида тўлаганлар унинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Бироқ шундай ҳуқуқбузарлик 1 йил давомида такрор содир этилганда ёки протест билдирилганда чегирма қўлланилмайди.
Uzbekistan Airways 23−31 март кунлари 12 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар учун маҳаллий авиақатновларга 21 фоизлик чегирма эълон қилди. Чегирма Ёшлар туризми ҳафталиги ўтказилиши муносабати билан тақдим этилмоқда.
Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун 21% чегирма эълон қилди. У 18 мартдан 22 мартгача бўлган сотув даврида амал қилади.
Uzbekistan Airways компанияси талабалар учун авиақатновларга бериладиган 50 фоизли чегирма муддатини 23 январга қадар узайтирди.
Қишки таътил муносабати билан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга 22 декабрдан 10 январгача Uzbekistan Airways томонидан чегирма тақдим этилади. Бунинг учун улардан талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-карта сўралади.
Uzbekistan Airways компанияси «Кексалар туризми ойи» муносабат билан кекса ёшдаги йўловчилар учун парвозларда 25% чегирма эълон қилди. Чегирма 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан юқори аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябригача амал қилади.
1 ноябрдан Давлат хизматлари марказлари, «Лицензия» ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, хизмат учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи 1 иш кунида қайтарилади.
«Россия темир йўллари» компанияси Ўзбекистон ва Тожикистондан келтириладиган мева ва сабзовот маҳсулотларини ташишда 50% лик чегирма жорий қилди. 2021 йил давомида тўлиқ амалда бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг