Англия Премьер-лигасининг 23-турида «Манчестер Сити» «Челси»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Яқинда «Сити» таркибига қўшилган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлаб, ўзининг дебют ўйинини ўтказди. «У жуда ёш, у ҳали ўрганади», — деди Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида.
Россиялик тадбиркор Роман Абрамович Лондоннинг «Челси» жамоасини сотишга қарор қилди. Келишувдан тушадиган барча маблағлар Украинадаги урушда жабрланганларни қўллаб-қувватлайдиган хайрия жамғармасига йўналтирилади. Ҳозирда клубга асосий даъвогар сифатида швейцариялик миллардер Хансйорг Висс эътироф этилмоқда.
«Челси» клуби Европ Суперкубогида «Вильярреал» жамоасига қарши баҳсда пенальтилар сериясида ғалаба қозонди ва чемпион бўлди (фото).
Футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигаси финалида «Челси» жамоаси «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, ўз тарихида ушбу мусобақада иккини марта чемпион бўлди.
29 майдан 30 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Инглизча финалда «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари тўп суришади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.
Европа Чемпионлар лигаси финалида Aнглиянинг «Манчестер Сити» ҳамда «Челси» жамоалари чемпионлик учун кураш олиб боради. Ўйин 29 май куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон клубларининг Осиё Чемпионлар лигасида иштироки, ЕЧЛ ва ЕЛ мусобақасида ярим финал учрашувлари, ўзбекистонлик боксчи қизга совға қилинган Nexia-3 автомобили ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал учрашувлари дастлабки ўйинлари доирасида «Реал Мадрид» ва «Челси» жамоалари ўртасида футбол баҳси бўлиб ўтади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.
13−14 апрель кунлари Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал учрашувлари жавоб ўйинлари ўтказилади. Бугун «Челси» — «Порту», «ПСЖ» — «Бавария» жамоалари ўртасида футбол баҳслари бўлиб ўтади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг