Қашқадарё ҳокимлиги Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога тарсаки туширгани акс этган видеога муносабат билдирди — у «интизомий жазога тортилган» ва «қатъий огоҳлантирилган». Тайинловига бир йил ҳам тўлмаган ҳоким бундан аввал ҳам топшириқлар ижросидаги камчиликлари учун ҳайфсан олганди.
Чироқчи ва Шаҳрисабз туманларини боғловчи дарёда сел кўприкнинг асос пойдеворини ювиб кетди, оқибатда кўприк қулаб тушди. Йўлда транспорт ҳаракати тўхтаб қолгани айтилди.
Қашқадарёда эркак 8 нафар бола асраб олиб, улардан 2 нафар қизни зўрлашда гумонланмоқда. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси қизлардан бирининг ҳомиладор бўлиб қолганини рад этди. Болалар қариндошларига, ёрдам кўрсатиш марказига, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси мудири ихтиёрига топширилди.
Кўкдала туманидаги туғруқхонада электр йўқлиги сабаб чақалоқлар ва уларнинг оналари совуқда қолгани айтилмоқда. «Ҳеч бўлмаса, шифохонага „свет“ беринглар», — дейди аёллар. Бироқ туман ҳокимлиги иситишда узилиш бўлмаганни айтиб, генераторни ишга туширмаган ходимларга чора кўрилганини маълум қилди.
Чироқчи туманида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари ва аҳоли ўртасида можаро келиб чиқди. Фуқаролардан бири инспекторнинг погони ва бодикамерасини юлиб олган. Туман прокуратураси уларга нисбатан жиноят иши очди.
Қашқадарёнинг Чироқчи тумани таркибида янги Кўкдала тумани ташкил этилди. Унга Чироқчидаги 420 минг нафар аҳолининг 176,3 минг нафари яшаётган 32 та маҳалла киритилади ва Еттитом шаҳарчаси туман маркази этиб белгиланди.
Қашқадарёда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи шериги билан пора олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Чироқчи тумани «Айратом» қишлоғи аҳолиси электр энергияси таъминоти қониқарсиз бўлганлиги сабаб поезд йўлини тўсиб қўйди. «Ўзбекистон темир йўллари» бунга туман ҳокими ушбу муаммони ҳал қилиш учун қишлоқ аҳолиси билан учрашмаганлиги сабаб бўлганлигини таъкидлади. Туман ҳоқимлиги эса темирйўл тўсиб қўйилган пайтда ҳоким бошқа маҳаллага кетаётгани ва воқеадан хабар топгач, ҳудудга борганини айтмоқда.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида Nexia автомобилида ҳаракат вақтида газ баллони портлади. Икки киши ҳаётдан кўз юмди, бир киши оғир жароҳатланди.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида Оқтунли қишлоғида яшовчи аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётгани, улар Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориши учун Қарши-Самарқанд автомобиль йўлидан кесиб ўтишлари хавфли эканини билдириб, йўлни тўсиб, машиналар ҳаракатланишига қаршилик кўрсатишган.
Қашқадарёда уч нафар фуқаро 6 синф ўқувчисига икки баҳо қўйган ўқитувчининг юзини бир неча маротаба уриб, калтаклашган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида катта тезликда пиёдалар ўтиш йўлидан ўтаётган ўқувчини уриб юборган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг