Шаҳрисабз туманида томоғи шишганидан шикоят қилиб хусусий поликлиникага борган 28 ёшли аёл олган муолажасидан сўнг вафот этди. Маълум бўлишича, шифокор унга «Цефтриаксон» антибиотиги ва «Дексаметазон» препарати аралашмасидан инъекция юборган. Ҳозирда ўлим ҳолати бўйича тергов ишлари кетмоқда.
10−15 октябрь кунлари Шаҳрисабз ва Хива шаҳарларида ҳаво шарлари фестивали ўтказилди. «Мусаффо осмон» шиори остида бўлиб ўтган тадбирда жами 20 та ҳаво шари учирилди. Улар 500 метрдан 900 метргача бўлган баландликка кўтарилди. Фестивалда чет элдан келган аэронавт спортчилар ҳам қатнашди. Фото.
Шаҳрисабз шаҳрида ҳоким ёрдамчиси компаниялар раҳбарлари билан бирга фуқаролар номига 1 млрд 173,6 млн сўм кредит расмийлаштириб, уларни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Шаҳрисабзда 14 ёшли қизни 7 ой қулликда сақлаб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган аёл ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди. Аёл ЖКнинг икки моддаси бўйича 7,5 йилга, икки эркак уч модда билан 9 йилга қамалди. Бу каби жиноятлар учун жазо юмшатилмайди, деб ёзди болалар омбудсмани.
Президент Шаҳрисабз шаҳри ва туманида туризм кластери ташкил этишни буюрди. Бу учун 240 млрд сўмга йўлларни таъмирлаш, 115 миллиард сўмга Ғелон қишлоғида инфратузилма яратиш режалаштирилган. У ерда 3000 гектар майдонда тоғ-чанғи курорти қурилиши бошланди.
Қашқадарёда фуқаро шифохонадаги 2 ёшли фарзанди вафот этганини айтган жарроҳни урди. «Отаси тўғридан-тўғри юзимга мушт билан урди. Ҳушимни йўқотдим, қолганини тўлиқ эслолмайман», — дейди шифокор. Боланинг онаси эри бу ишни асабий ҳолатда қилганини айтиб, шифокордан «тўғри тушуниш»ни сўради.
Шаҳрисабз шаҳрида фахрий самбочи Тўра Авлоқулов қўлбола усулда ясалган қуролдан олган жароҳати оқибатида вафот этди. Унга кафеда маст ҳолдаги таниши 50 минг сўм ортидан келиб чиққан жанжал сабаб ўқ узган. Гумонланувчи воқеа жойидан қочмоқчи бўлганида ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланди.
Болалар омбудсмани Қашқадарёда 7 ой давомида жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз билан учрашди. Ҳозирда қизнинг аҳволи барқарор экани, психолог у билан мунтазам ишлаётгани таъкидланди. Жараён устидан кузатув давом эттирилади.
Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз аэропортида авиақатновлар қайта тикланишини маълум қилди. Аэропортга янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади.
Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 17−23 март кунлари Самарқанд-Тошкент ва 20−21 март кунлари Тошкент-Қарши йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади. Қолаверса, 20 мартдан Шаҳрисабз-Самарқанд йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати иш бошлайди.
Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчиси ўзи таъсисчилигидаги МЧЖга 162 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 3 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
ИҲТ Туризм вазирларининг IV йиғилиши якунига кўра, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ташкилотнинг 2024 йилдаги туризм пойтахти этиб тасдиқланди.
Шаҳрисабзда ўқувчи қизлар юпун кийинган ҳолда ҳокимиятнинг кечки тадбирига жалб қилинди. ХТВ ҳолатни ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби дея ҳисоблади. Шаҳар ҳокимлиги эса қизлар ота-оналарнинг таклифи билан тадбирда рақс тушганини билдириб, бу уларга «аччиқ сабоқ бўлганини» маълум қилди.
Жорий йилда Навоий вилоятининг Кармана, Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида марказий оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича олти йиллик лойиҳалар бошланади. Уларнинг умумий қиймати 119 млн еврони ташкил этади, шундан 105 млн евроси Франция тараққиёт агентлиги томонидан кредит шаклида тақдим этилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг