Ўзбекистон Швейцария билан Гулнора Каримованинг активларини мамлакатга қайтариш бўйича янги келишув имзолади. Швейцария яна 182 млн долларни Ўзбекистон халқига БМТнинг Uzbekistan Vision 2030 кўп шериклик траст жамғармаси орқали қайтариши кутилмоқда.
Швейцария прокуратураси Lombard Odier хусусий банки ва унинг собиқ ходимини жиноий даромадларни ювишда айбламоқда. Улар Гулнора Каримованинг жиноий фаолиятини яширишга ёрдам беришда «ҳал қилувчи роль» ўйнагани таъкидланяпти.
2023 йил кузидан бери Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси вазифасини бажариб келаётган Дилшод Ахатов айни пайтда Швейцарияга ҳам элчи этиб тайинланди.
Швейцариянинг кекса аҳолиси мамлакат ҳукуматининг иқлим бўйича ҳаракатсизлигига доир инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ишида ғолиб чиқди. Ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво уларнинг соғлиғига зиён етказиб, ўлим хавфини юзага келтирмоқда. Бу — иқлим ўзгариши билан боғлиқ тарихдаги биринчи қарор.
Шимолий ва Катта Фарғона каналлари бўйлаб «Патар» ва «Сарвак» трансчегаравий гидропостлари ўрнатилди. Улар Ўзбекистон ва Тожикистонда суғориш учун сарфланадиган сув ҳажмини аниқроқ ўлчаш имконини беради. Лойиҳа Швейцария ҳукуматининг Blue Peace Central Asia ташаббуси кўмагида амалга оширилди.
Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримова ва унинг шеригига нисбатан айблов хулосасини киритди. Улар жиноий ташкилот фаолиятида иштирок этиш, пул ювиш каби жиноятларда айбланмоқда. Прокуратура 483 млн долларлик активларни мусодара қилиш бўйича ҳам сўров киритган.
Швейцария БМТТДнинг Ўзбекистондаги ёшлар ўртасида рақамли кўникмаларни ривожлантириш бўйича ташаббусини молиялаштирмоқда. Лойиҳа 13 минг бенефициар, жумладан, қизлар ва қишлоқ аҳолисига мўлжалланган. Уларга рақамли иқтисодиётда муваффақиятга эришиш учун кўникма ва воситалар билан ёрдам берилади.
Швейцария апелляция суди Гулнора Каримовага қўйилган пора олиш бўйича айблов юзасидан унинг адвокатлари киритган шикоятни қисман қаноатлантирди. Мазкур суд қарори унга музлатиб қўйилган 303 млн доллар маблағни қайтариб олишга ёрдам бериши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg Law.
Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиеванинг Швейцариянинг Credit Suisse банкидаги ҳисобрақамларида 2004 йилдан бери 5,8 млрд доллардан кўпроқ маблағлар бўлганлиги тўғрисида тарқатилган хабарлар ҳақиқатга мос келмайди, деб хабар бермоқда тадбиркорнинг матбуот хизмати.
Швейцария ҳукумати Ўзбекистонга 1,1 миллиондан ортиқ FFP2 маркали тиббий ниқобларини тақдим этди. Тошкентга шахсий ҳимоя воситаларини етказиб берган самолёт қайтишда Кобулдан эвакуация қилинган фуқароларни олиб кетади.
Италияда 528 та ўрмон ёнғини қайд этилгани, Европа Иттифоқининг озиқ-овқат маҳсулотларидаги канцерогенлар меъёрини ўзгартираётгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Швейцарияда ҳар бир фуқарога, шу жумладан, болаларга ҳам 7500 Швейцария франки (тахминан 7 минг евро) тўлаш таклифи берилди. Агар 2022 йил 22 апрелгача ушбу ташаббусни 100 минг киши қўллаб-қувватласа, у референдумга қўйилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг