Қарши шаҳридаги шифохонанинг лифт шахтасидан 36 ёшли аёлнинг жасади топилди. Орастабон бўлиб ишловчи аёл, тахминларга кўра, лифт носозлиги сабабли шахтага тушиб кетган.
Бўстонлиқ туманида 29 ёшли аёл ва унинг 7,5 ойлик ҳомиласи антибиотик инъекция қабули ортидан нобуд бўлгани айтилмоқда. Марҳуманинг эри аёлига рухсат этилмаган аллергия берувчи дори ёзиб берилганини таъкидлади. У «аёлнинг соғлиғига беэътибор бўлганларга» қонуний чора кўришни сўрамоқда.
Қувасой тиббиёт бирлашмасида бош шифокор в.б. беморнинг касалхона ҳудудида машинасини тез ҳайдаган эрига эътироз билдирди. Улар ўртасида низо келиб чиққач, шифокор эркакка боши билан зарба берди, эркак эса уни пичоқ билан жароҳатлади. Шифокор операция қилиниб, реанимация бўлимида даволаняпти.
Қашқадарё вилояти 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансери бош шифокори вазифасини бажарувчи шахс фуқаронинг касаллик тарихини тўлдириб, уни руҳий касал сифатида қайд этиш учун 4,3 млн сўм олаётган вақтида гумондор сифатида қўлга олинди.
Тармоқларда Қашқадарёдаги туғуруқхона ходимларининг беморлардан пул таъма қилаётгани акс этган видео тарқалди. ССВ туғуруқ бўлими акушер-гинекологи ва доя ишдан бўшатилганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Сенаторлар тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий этишни маъқуллади — БҲМнинг 5−10 миқдорида жарима ёки 15 суткагача қамоқ. Аввалроқ ССВ шифокорларга қилинган ҳужумни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилганди.
Президент фармони билан 1 июндан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларидаги тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади. Бир қанча устамалар ҳам жорий этилади. 1 сентябрдан бошлаб тиббий-профилактика муассасалари ходимлари илмий даража учун маошининг 30 фоизидан 60 фоизигача қўшимча ойлик олади.
Конституцияга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилган Шавкат Мирзиёев, 2025 йилгача ҚҚС ва божхона божидан озод қилинган импорт тиббий жиҳозлар, иш вақти соат 20:00 гача узайтирилган поликлиникалар, Оҳангаронда 20 минг доллар пора олаётганда ушланган ҳокимлик ходими, айрим шифокорларга белгиланадиган 100 фоизгача ойлик устама, Самарқанд аэропорти очилгани, Наврўзда қор ёғиши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 18 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Неврология бўлими мудири бемор боланинг онасини касаллик варақасини бериш эвазига жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келганликда гумонланиб, ҳибсга олинганди. Мазкур воқеа ортидан ходимлари устидан етарли назорат ўрнатмагани учун тиббиёт маркази директори ишдан бўшатилди.
Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари фуқаронинг ўғлига ногиронлик нафақасини чиқариб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 500 минг сўм пора олгани айтилмоқда. Китоб туман суди шифокорни айбли деб топиб, унга 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Шавкат Мирзиёев навбатдаги очиқ мулоқотни тиббиёт соҳаси вакиллари, жумладан, олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан ўтказади. Шундан келиб чиқиб, ССВ аҳоли ва тиббиёт ходимларининг таклиф, муаммо ва камчиликларини ўрганиш мақсадида махсус «Call-марказ»ни ишга туширди.
2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1минг долларга етказиш чоралари кўрилади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида. 2020 йилда халқ таълими тизимида 13407 нафар олий тоифали ўқитувчилар фаолият кўрсатаётган эди, бу умумий ўқитувчилар сонининг 2,8 фоиздан камини ташкил этади. Эълон қилинган кўрсаткичга эришиш учун уларнинг иш ҳақини қарийб 3,5 баробарга ошириш керак.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувда, агар президентликка сайланса, алоҳида таълим дастури қабул қилинишини ваъда қилди. «Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман», — деди у. Президентликка номзод тиббиётда янги тартибни жорий этиш режалари ҳақида ҳам гапирди. Унга кўра пул касалхоналарга эмас, балки беморларнинг ўзига ажратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев пандемияни жиловлашда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ шифокорлар, ИИВ, ФВВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари ва бошқаларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.
Навоийлик тиббиёт ходимининг президентга мурожаатидан кейин олиб борилган ўрганишларда у фаолият кўрсатаётган шифохонада айрим ходимларнинг коронавирусга чалингани тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг