«шифохона» тегли мақолалар


Тошкентдаги шифохонада чақалоқнинг қўли кесилди. ССВ ҳолатга изоҳ берди
20 январь 2025, 17:18

Тошкентдаги шифохонада чақалоқнинг қўли кесилди. ССВ ҳолатга изоҳ берди

Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасида чақалоққа «чап томонлама елка артерияси тромбоэмболияси, чап қўл ва панжасида қон айланишининг 3-а даражали ўткир бузилиши, полиорган етишмовчилиги» ташхиси қўйилиб, унинг қўли кесилди. ССВ хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди.

Андижонда руҳий касал беморни калтаклаган шифохона ходими ишдан олинди
31 октябр 2023, 10:18

Андижонда руҳий касал беморни калтаклаган шифохона ходими ишдан олинди

Тармоқларда Андижондаги руҳий касалликлар шифохонасида ходим беморни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Вилоят прокуратураси ходимнинг ишдан бўшатилгани ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

«Бири президент, бошқаси иқтисодчи бўлмоқчи». Саратон билан курашаётган болалар
15 февраль 2023, 00:01

«Бири президент, бошқаси иқтисодчи бўлмоқчи». Саратон билан курашаётган болалар

Халқаро саратонга чалинган болалар куни муносабати билан «Газета.uz» бу хасталикдан даволанаётган болаларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди. «Бошида „яхши юрибди-ку“, дея эътибор бермагандим», деб афсусланади улар. Умиди сўнмаган. Айни дамда, бу синов ҳаётга қарашларини ҳам ўзгартирганини тан олади.

Андижонда 5 ёшли қиз шифокорлар айби билан вафот этгани айтилмоқда
3 февраль 2023, 17:06

Андижонда 5 ёшли қиз шифокорлар айби билан вафот этгани айтилмоқда

Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 5 ёшли қиз вафот этгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича бирлашма шифокорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда беморлар шифохоналарда ўртача 6 кун даволанмоқда
6 январь 2023, 14:19

Ўзбекистонда беморлар шифохоналарда ўртача 6 кун даволанмоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда беморларнинг стационар даволаш муассасаларида ўртача даволаниш давомийлиги 6 кунни ташкил этди.

Тошкентда ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган шифохона масъули жаримага тортилди
16 апрель 2022, 11:57

Тошкентда ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган шифохона масъули жаримага тортилди

Тошкент шаҳар мажбурий даволаш наркология шифохонаси ҳодимларини ер ағдариш ишларига мажбурий жалб қилгани учун шифохона хўжалик ишлари мудири жаримага тортилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг