Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ҳоким ёрдамчиси 33 кишига 1 млрд 88 млн сўм имтиёзли кредит ажратишга эришиб, уларни ўзлаштирган. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ҳам ҳоким ёрдамчиси 26 кишига чиқарилган 821 млн сўм кредитни талон-торож қилди. Уларга жиноят иши очилди.
Валижан Ниязимбетов Элликқалъа туманига ҳоким этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у Тўрткўл тумани ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.
Элликқалъа туманида 13 ёшли қизни қўшни эркак зўрлагани айтилмоқда. Гумонланувчи ушланди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Элликқалъа туманидаги 5-мактабда ўқувчиларга берилаётган озиқ овқат маҳсулотлари ичидан таблетка чиққанидан норози ота-оналарнинг хабари тармоқларда тарқалди. Ҳолат СЭС назоратига олинди. Аввалроқ, Хўжайли ҳамда Кегейли туманидаги мактаблардан бирида ҳам егулик ичидан турли буюмлар чиққанди.
Элликқалъа туманида сўйилиб, 3 та майдонга ташланган эшак суяклари топилди. Эшаклар тажрибали қассоб томонидан сўйилгани ва қовурға суякларидан гўштлар силлиқ ажратиб олингани айтилмоқда. Эшакларнинг қовурға суякларидан ташқари калласини, қулоқларини кўриш мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг