Латвиядаги элчи Тимур Раҳмонов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Литвадаги элчиси этиб тайинланди. У мамлакат президентига ишонч ёрлиқларини топширди.
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2021 йил мартдан бери ишлаб келган Олган Бекар мамлакатдаги ўз дипломатик миссиясини якунламоқда.
Ўзбекистон Исландияга биринчи элчисини тайинлади. Бу лавозимни мамлакатнинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усманов эгаллади. Икки давлат дипломатик муносабатларни 1997 йилда ўрнатган.
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси этиб тайинланди ва мамлакат президентига ишонч ёрлиқларини топширди. У бир вақтнинг ўзида Австриядаги элчи ва бир қатор ташкилотлардаги вакил ҳам ҳисобланади.
Беларусь саноат вазирининг биринчи ўринбосари Александр Огородников 2018 йилдан буён ишлаб келган Леонид Маринич ўрнига Ўзбекистондаги янги элчи этиб тайинланди.
Садир Жапаров Дуйшонкул Чотоновни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади. Чотонов илгари Корея ва Вьетнамда ҳам элчи бўлган.
Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Кипрдаги биринчи элчиси этиб тайинланди. У бир пайтнинг ўзида Италиядаги элчи ҳам ҳисобланади.
2020 йилдан буён Сенат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинланди. Илгари у Украина (ўриндошлик асосида Молдовада) ва Францияда (ўриндошлик асосида Португалияда) ҳам элчи бўлиб ишлаган.
Ўзбекистоннинг Венгрия, Хорватия ва Словениядаги элчиси бўлган Ойбек Шахавдинов Черногориядаги биринчи элчи этиб тайинланди.
Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Агостино Пинна мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. У мазкур лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келаётганди.
Ойбек Эшонов Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси, ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2023 йил кузидан бери Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси вазифасини бажариб келаётган Дилшод Ахатов айни пайтда Швейцарияга ҳам элчи этиб тайинланди.
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб Ойбек Усмонов тайинланди. Тайинловга қадар у Миср ва Покистонда элчи бўлган.
Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси этиб тайинланди. У март ойидан бери Венгрияда элчи бўлиб хизмат қилмоқда, шу ҳафтадан бошлаб эса Хорватияда ҳам элчилик вазифасига киришган.
Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Нодир Ганиев Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди. Президент Тошкент ва Париж ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболини «юксак баҳолади».
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Тойво Клаар ўз вазифасини бажаришга киришди. Уни мамлакат ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қутлади. Сўнгги етти йилда у Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ ва Грузиядаги инқироз бўйича махсус вакили бўлиб ишлаган.
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Алишер Абдусаломов Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлди. У бунга қадар Олий Мажлис Сенати раиси котибиятига раҳбарлик қилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг