Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилади. Марказга ягона электр энергетика тизимини бошқариш, ушбу тизимнинг қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан параллель ишлашини таъминлаш, авария ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш каби вазифалар топширилади.
Кенг миқёсда юз берган электр таъминотидаги узилишларнинг сабабларидан бири Ўзбекистон энергетика тизими 220−500 кВт кучланишли магистраль линияларга тўлиқ уланмагани бўлди, дея таъкидланди президент қатнашган йиғилишда. Шавкат Мирзиёев энергия ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва электр таъминотини автоматлаштириш лойиҳасини тайёрлашга кўрсатма берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг