Эронда ўтган президентлик сайловининг иккинчи босқичида Масъуд Пезешкиён ғалаба қозонди. Этник озарбайжон бўлган Пезешкиёнга 16,4 млн эронлик — сайловда қатнашганларнинг 54,8 фоизи овоз берди. Унинг рақиби Саид Жалилий эса 13,5 млн овоз тўплади.
ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари иккинчи босқичининг сўнгги учрашувида ўзбекистонлик футболчилар Эрон билан дуранг ўйнади — 0:0. Шу тариқа миллий терма жамоа гуруҳда Эрондан кейинги 2-ўринни эгаллаб, саралашнинг 3-босқичига йўл олди (фото, видео, статистика).
Эронда президент Иброҳим Раисий вафотидан кейин навбатдан ташқари президентлик сайлови 28 июнга белгиланди.
22 май куни Эронда ўтадиган марҳум президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Унга Қонунчилик палатаси cпикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.
Шавкат Мирзиёев Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, президент Иброҳим Раисий вафоти муносабати билан Эрон халқига ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзиб қолдирди.
19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Ноқулай об-ҳаво туфайли қутқарувчилар туни билан воқеа жойини кўздан кечирди. Ҳалокат ортидан мамлакатда 5 кунлик мотам эълон қилинди. Президент вазифасини вақтинча мамлакат биринчи вице-президенти бажариб туради. Батафсил.
Эрон ҳукумати президент Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокатида вафот этганидан сўнг берган баёнотида мамлакат бошқарувида «ҳеч қандай узилишлар» бўлмаслигига ишонтирди. Президентнинг вазифалари, Эрон конституциясига кўра, биринчи вице-президент Муҳаммад Мохберга ўтади.
Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг авиаҳалокатда вафот этгани муносабати билан мамлакат олий диний раҳбарига ҳамдардлик билдирди.
Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Mehr агентлиги. Унга кўра, президентдан ташқари, ташқи ишлар вазири ҳамда Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори ҳам ҳалок бўлган.
Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Эрон-Озарбайжон чегараси яқинида «қаттиқ қўнди». Қидирув ноқулай об-ҳаво шароити ва қоронғилик туфайли мураккаблашган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги зарурат бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Исроил дронлар орқали, Эрон расмийларига кўра, Исфаҳон шаҳри яқинидаги ҳарбий ҳаво базасига зарба берди. Ҳужум пайтида портлаш овозлари эшитилган, ҳудуддаги ядровий иншоотларга зарар етмаган. Исроил мудофаа кучлари бу зарбага изоҳ бермади.
Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари вакиллари Хоразмда Эрон компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиш ва 23 та инвестициявий лойиҳа бўйича ҳамкорлар топиш истиқболларини муҳокама қилди.
Форс кўрфази давлатлари Исроил ва Эрон ўртасида кенг кўламли уруш бўлишидан қўрқмоқда, чунки вазиятга уларнинг ўзлари ҳам жалб қилиниши хавфи мавжуд. Улар АҚШ билан биргаликда Тель-Авив ҳамда Теҳронга босим ўтказмоқда, деб ёзди Reuters.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият — Эрон-Исроил можароси кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда эканини билдирди. Бу кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин, — дейилади баёнотда.
13 апрель куни Эрон Исроил томон ўнлаб дрон ва ракеталарни учирди. Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху ҳужумдан сўнг дарҳол халққа мурожаат қилиб, мамлакат узоқ йиллардан буён Эрон ҳужумига тайёргарлик кўрганини, ҳукумат «ҳар қандай сценарийга, мудофаага ҳам, ҳужумга ҳам тайёрлигини» таъкидлади.
Исроил Суриядаги консуллигига уюштирган ҳужумидан кейин Эрон томонининг зарбасига тайёрланмоқда, деб ёзди жаҳон матбуоти. Бир қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам фуқароларини ҳушёрликка чақирди. Жо Байден АҚШ Исроил ҳимоясида ёрдам беришини айтиб, Эрон ҳукуматини «бундай қилмасликка» чақирди.
Исроил Дамашқдаги Эрон консуллигига ракета ҳужуми уюштирди, оқибатда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг етти аъзоси, жумладан, икки генерал ҳалок бўлди. Теҳрон «кескин жавоб» бўлишини ваъда қилди.
Эронда ўтган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов фаолиятини БААнинг «Ал-Ваҳда» клубида давом эттиради, бошқа бир ярим ҳимоячи Остон Ўрунов эса Эроннинг амалдаги чемпиони «Персеполис»га ўтди.
Футболчи, Ўзбекистон МТЖ аъзоси Жалолиддин Машарипов Эроннинг «Истиқлол» клубига ўтди. Спортчи билан 1,5 йиллик шартномага келишиб олинган. У бир неча кун олдин Грециянинг «Пансерраикос» жамоасини тарк этганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг