Тошкент халқаро аэропортида «кенг кўламли реконструкция ишлари бошлангани» сабабли йўл ўтказгич (эстакада)га чиқиш 8 декабрдан чекланиб, алоҳида йўловчи тушириш йўлаги ташкил этилади. Шунингдек, учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча тўхтатилади.
1 ноябрдан Тошкент аэропорти эстакадасида белгиланган вақт (енгил автомобиллар 5 дақиқа, туристик автобус ва микроавтобуслар 10 дақиқа)дан кўп турган машиналарга жарима ёзилади. Жарима сариқ чизиқда тўхтаган ҳайдовчиларга ҳам белгиланади.
Президентнинг «светофорсиз эстакадалар» қурилиши бўйича таъкиди саволлар келтириб чиқарди. Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Газета.uz»га гап шаҳарлар эмас, балки вилоятлараро магистраль йўллар ҳақида кетаётганини маълум қилди. Йўл ўтказгичлар қаерда қурилиши кераклиги бўйича мезонлар қабул қилинади.
Ўзбекистон президентига Тошкентнинг Яшнобод туманида метро эстакадалари остидан савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари қурилиши лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳани ишлаб чиқишда Берлин тажрибаси кўриб чиқилган.
Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси орқали автотранспорт воситалари ҳаракати 10 июлдан синов режимида бошланади. Лицензияли таксилар, сайёҳлар автобуси ва чет эллик делегациялар транспортларининг киришига рухсат берилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг