Тошкент вилояти Янгийўл туманида назорат рейд тадбири вақтида 4 нафар номаълум шахс туман экология бўлими бошлиғи ва бош мутахассисига жароҳат етказди. Улар машинасида йўлни тўсиб, инспекторлар фаолиятига тўсқинлик қилди. Ходимларга шифохонада биринчи ёрдам кўрсатилди, ИИБ вазиятни ўрганмоқда.
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида кўп қаватли турар-жой мажмуаси қурилиши ишлар сифатсиз бажарилгани учун тўхтатилди. Бинонинг айрим қисмларида ғишт мустаҳкам терилмагани аниқланган.
Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл шаҳар ҳокими в. б. бўлди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев энергия таъминоти ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш шаҳарнинг асосий муаммолари эканини айтиб, шаҳарни тозалаш бўйича кенг кўламли акция ташкил этишга ваъда берди.
Тошкент вилоятида қиймати 26 млн сўмдан ортиқ 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни муомалага чиқаришда гумонланган шахслар қўлга олинди. Уларнинг пулларни Бўстонлиқдаги ижарага олган дала ҳовлисида тайёрлагани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Депутат Расул Кушербаевнинг хабар беришича, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги сув тозалаш иншооти бир неча йилдан бери ишламай турибди. Унинг сўзларига кўра, бошида таъмирлаш ишлари Ҳисоб палатаси томонидан тўхтатиб қўйилди, Қурилиш вазири ва Уй-жой коммунал хизматининг собиқ раҳбарининг «хохиши сабабли ишлар чўзилиб», объект учинчи йил ўзгаришсиз турибди.
Янгийўл шаҳрида 8 ёшли мактаб ўқувчисини ўғирламоқчи бўлган эркак Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди. Фуқаро бундан аввал қасддан одам ўлдириш ва босқинчилик учун судлангани маълум бўлди.
Янгийўлдаги мактаб синфхонасида шифт кўчиб тушиб, икки нафар 6 синф ўқувчиларини жароҳатлади. Мактабнинг таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилоятига ажратилган 3,3 млрд сўм эвазига амалга оширилган.
Янгийўлда мактабдан чиққан биринчи синф ўқувчисини ўзи билан олиб кетмоқчи бўлган шахсни қидириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳодиса ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Янгийўл шаҳрида 12 январь куни 06:00 дан 20:00 га қадар сув таъминоти вақтинча тўхтатилиб, бир қанча ҳудудларда узилишлар кузатилиши маълум қилинди.
Янгийўл туманидаги Global Comsco Daewoo қоғоз ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлди. Корхона ичидаги 5 минг кв. м майдонда ёнғин келиб чиққан, жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушгани йўқ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг