Миграция агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан Japan Career портали ишга туширилди. Унда Япониядаги меҳнат миграцияси, таълим ва яшаш имкониятлари ҳақида ўзбек, рус ва япон тилларида маълумотлар бериб борилади.
Япония Ўзбекистонга Тошкентда Неврология ва инсульт маркази қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек, Самарқанд ва Бухородаги тиббиёт муассасаларини ускуналар билан таъминлаш учун 147,3 миллион доллар миқдорида кредит ажратди.
Япония ҳукумати Ўзбекистондаги шифохоналар учун тиббий ускуналар тўпламини харид қилиш бўйича 215 минг долларлик грантлар ажратди. Жиҳозлар болалар онкология маркази, перинатал марказ ва шошилинч тиббий ёрдам марказининг Бухоро филиали учун олинади.
БМТТД Япония ҳукумати кўмагида Марказий Осиё шаҳарларининг табиий офатлар ва иқлим ўзгаришларига чидамлилигини ошириш бўйича минтақавий ташаббусни ишга туширди. 5 миллион долларлик лойиҳа уч йилга мўлжалланган.
Япония пойтахти Токиода 2025 йил апрелдан ишчи оналарга ёрдам кўрсатиш ва туғилиш даражасини ошириш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий қилинади. 2023 йилда 727,2 мингта туғилиш қайд этилган бўлиб, бир аёлга тўғри келадиган бола сони 1,2 тагача пасайиб кетган.
Япония Либерал-демократик партияси раҳбари Шигэру Ишиба иккинчи босқичда овоз бериш натижаларига кўра бош вазир этиб сайланди. 1 октябрда Ишиба сиёсатга «жамоатчиликнинг ишончи пастлиги» туфайли Фумио Кишиданинг ўрнига бош вазир лавозимига келганди ва ўшанда сайлов ўтказиш ниятини эълон қилганди.
Японияда яратилган дунёдаги биринчи ёғоч сунъий йўлдош — LignoSat коинотга учирилди. У Ердан тахминан 400 км баландликда орбитага чиқарилади. «Ўзимиз ишлаб чиқара оладиган ёғочлар ёрдамида уйлар қуриш, космосда абадий яшаш ва ишлаш қобилиятига эга бўламиз», — дейди унинг яратувчилари.
Ўзбекистонда Япониянинг Цукуба университети кўмагида янги халқаро университет очилиши мумкин. Университет ректори Нагата Кёсукэ вазирликлар раҳбарлари билан учрашувда янги университет учун қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитишга янги технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.
БМТТД Япония ҳукумати кўмагида Термиз шаҳрида IT, тадбиркорлик ва чет тилларини ўрганиш йўналишларида касб-ҳунар ўргатиш бўйича ёшлар маркази очди.
Япония собиқ мудофаа вазири Шигеру Ишиба ҳукмрон Либерал-демократик партиянинг раҳбари этиб сайланди ва мамлакатнинг янги бош вазири бўлади. 67 ёшли сиёсатчи кўпинча бир партиялилар учун баҳсли бўлган либерал қарашлари билан танилган ва жамоатчилик орасида машҳур.
Япония жануби-ғарбида «Шаньшань» тайфуни кузатилди, 200 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолди. Toyota ва бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар заводларда ишни тўхтатди, юзлаб рейслар бекор қилинди. Ҳукумат мамлакат бўйлаб 5,2 миллиондан ортиқ аҳолини эвакуация қилиш топшириғини берди.
Япония бош вазири Фумио Кишида 2024 йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган ҳукмрон партия раиси сайловларида иккинчи муддатга номзодини кўрсатмайди ва шу тариқа ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этади. Бундай қарорни у қатор сиёсий можаролар фонида қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди. У мамлакатда кутилаётган цунами юзасидан хавотир билдирди ва Япония бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифини кечиктириш қарорини «тўлиқ тушунишини» билдирди.
Япония бош вазири Фумио Кишида 9−12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган сафарини мамлакатда содир бўлиши мумкин бўлган кучли зилзила туфайли бекор қилди. Ташриф арафасида Тошкент кўчаларида Ўзбекистон ва Япония байроқлари осиб чиқилганди.
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Остонага етиб борди. Уни аэропортда президент Қосим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Раҳбарлар 8 август куни Олий давлатлараро кенгаш мажлисини ўтказади.
Япония фонд бозори 12,4 фоизга тушиб кетди, бу 1987 йилдаги «қора душанба»дан бери энг катта қулаш бўлди. Иена курсининг кўтарилиши, пул-кредит сиёсатининг кескинлашиши ва АҚШда иқтисодий маълумотларнинг ёмонлашуви туфайли инвесторларнинг япон фонд бозорига ишончи пасайди, деб ёзди Bloomberg.
Япония бош вазири Фумио Кишида Марказий Осиё давлатларига Россияни четлаб ўтиб, минтақа ва Европани боғлайдиган янги савдо йўлини яратиш учун иқтисодий ёрдам таклиф қилади, деб хабар бермоқда Япония ОАВ. Аввалроқ АҚШда ҳам шунга ўхшаш режалар ҳақида гапирилган эди.
Японияда гуруч захиралари ҳосил камайишига олиб келган туризм буми ва жазирама туфайли сўнгги ўнйилликлардаги энг паст даражага тушди. Танқислик шароитида экин нархи 30 йиллик максимумга етди.
Япония қурилиш компанияси 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган қурувчиларни қидирмоқда. Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқаролари бир қатор талабларга жавоб берса, ишга жойлашиш учун мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида хабар берди. Солиқ ва суғурталардан кейинги «соф» иш ҳақи 16 млн сўмгача бўлади.
Япония Ўзбекистонга қиймати 6 млн доллардан ортиқ бўлган яна тўртта тиббий мобил контейнер етказиб беради. Улар компьютер томографияси, ультратовуш, рентген ва бошқа ускуналар учун сканерлар билан жиҳозланган ва мамлакатнинг исталган нуқтасига жойлаштириш мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг