«ёлланиш» тегли мақолалар


Россия томонида Украинага қарши курашган Ўзбекистон фуқаросининг асл жазоси шартлисига алмаштирилди
15 январь 2025, 22:36

Россия томонида Украинага қарши курашган Ўзбекистон фуқаросининг асл жазоси шартлисига алмаштирилди

Октябрь ойи охирида суд Россия томонида Украинага қарши курашган ўзбекистонликни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди. 19 кундан кейин апелляция суди соғлиғи ва айбига иқрорлигини инобатга олиб, уни озод қилди. Суд қарорида собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловдан иқтибос келтирилган.

«Вагнер» ХҲК сафида хизмат қилган ўзбекистонлик ёлланишда айбланди. Тафсилотлар
12 сентябрь 2024, 00:48

«Вагнер» ХҲК сафида хизмат қилган ўзбекистонлик ёлланишда айбланди. Тафсилотлар

Ўзбекистон фуқароси «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси билан шартнома тузиб, Украина, Россия ва Беларусда хизмат қилди. У «Артемовскни озод қилганлик учун» медалини олди ва Евгений Пригожиннинг «адолат марши»да қатнашди. Тошкент суди унинг озодлигини 4 йилга чеклади.

Россия сафида Украинага қарши жанг қилишни режалаштирган Ўзбекистон фуқаросининг озодлиги 3 йилга чекланди
16 июль 2024, 18:03

Россия сафида Украинага қарши жанг қилишни режалаштирган Ўзбекистон фуқаросининг озодлиги 3 йилга чекланди

Ўзбекистон фуқароси февралда Россия армиясида хизмат қилиш учун шартнома имзолаган, бироқ жанговар тайёргарликни тамомлаб, ҳарбий лагердан қочиб, уйига қайтган. Суд жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга «Ёлланиш» моддаси бўйича уч йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг