Қўқон педагогика институтининг қизлар ётоқхонасига ўрнатилган яширин камера ортидан проректор ва уч масъул ходим ишдан бўшатилди, дея маълум қилди Олий таълим вазирлиги. Аввалроқ ОТМ ректори хонага талабаларнинг психологик муамолари билан ишлаш мақсадида камера ўрнатилганини қайд этганди.
«Газета.uz» янги ўқув йилининг илк кунида «Талабалар шаҳарчаси» дан фоторепортаж тайёрлади. Суҳбат чоғида талабалар ва уларнинг ота-оналари биринчи кунданоқ ноҳуш кайфият ва чорасизликдан бошлангани, олийгоҳ ётоқхонасига жойлашишдаги қийинчиликлар ва ижарага уй олиш қимматга тушишини айтишмоқда.
Навбатдаги ўқув йилида давлат хусусий ОТМларга 22 йўналиш бўйича 500 та грант ўринлари ажратади. ОТМларга ҳужжат топшириш жараёни беш кун ичида бошланади. Президент талабаларни турар жойлар билан таъминлаш ишлари доирасида бюджетдан 50 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Ётоқхона ва хостеллар қуриладиган ер майдонлари аукцион орқали тақдим этилади.
Барча ҳудудларда ижарада ва яқин қариндошиникида яшаётган талабалар бўйича ўрганиш тизими жорий қилинади. Ижарада турадиган талабалар билан профилактик тадбирлар қамрови ва сифати оширилади.
Юқори Чирчиқ туманида жойлашган карантин мажмуасида сақланаётган шахслар уй карантинига ҳамда ОТМ ва касб-ҳунар коллежларининг талабалар турар-жойлари базасида ташкил этилган карантинда сақлаш жойларига ўтказилади. Олий таълим вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган карантинда сақлаш инфратузилмасига эга ОТМ ва коллежлар рўйхатини тузиб чиқади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг