ЎзА ахборот агентлиги сунъий интеллектга асосланган виртуаль сухандон Собира Холдаровани тақдим этди. У янгиликларни тўққизта тилда етказади. Уни яратиш учун журналист Дилдора Абдухалилованинг прототипидан фойдаланилган.
Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига нисбатан Ўзбекистоннинг «нейтрал ва ўта мувозанатли» сиёсати учун миннатдорлик билдирди.
Маданий мерос агентлиги «Шарқ» нашриёти бинолари маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилишини изоҳларкан, «аксарияти аянчли ҳолатида экани ва тўлиқ реконструкцияни тақозо этиши»ни билдирди. Бинолар 2023 йилнинг октябрида ДАБА ишчи гуруҳи билан бирга ўрганилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Шарқ» нашриётининг қайси бинолари маданий мерос объекти эканини аниқлаш бўйича Маданий мерос агентлиги билан келишиб олди. Агентлик ЎзА биноси бундай объект эмаслигини, лекин унинг ташқи кўринишини сақлаб қолиш хусусийлаштириш шарти бўлишини таъкидлади.
Маданий мерос агентлиги ягона мулкий мажмуа сифатида савдога чиқарилиши айтилган «Шарқ» ва ЎзА бинолари маданий мерос объекти эканини ва хусусийлаштириш мумкин эмаслигини маълум қилди. Уларни аукциондан олиб ташлаш бўйича Давактив агентлигига огоҳлантириш берилди.
«Шарқ» нашриёт-матбаа ижодий уйи ва ЎзА кўчирилади, уларнинг Тошкент марказидаги 1975−1979 йилларда қурилган бинолари сотувга қўйилади. Бу ерда «замонавий шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган ягона мулкий мажмуа»ни яратиш режалаштирилмоқда.
BEVERLee Businees молиявий пирамидага асослангани ва ўз маҳсулотларини коронавирусга даво сифатида пуллаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Бош прокуратура компания фаолиятини ўрганишни бошлади.
ЎзА директорининг ўринбосари ва таниқли блогер Хушнудбек Худойбердиев янги лавозимга тайинланишини уни «зарарлантириш» учун ҳаракат деб ўйламаслигини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бунга ОАВ соҳасига «янги қон» олиб кириш сифатида қараш керак.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг