Марказий банк Банк назорати қўмитаси AVO bank`га (собиқ «Ўзагроэкспортбанк») устав капиталини талаб қилинган даражага — 200 млрд сўмга етказмагани учун кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади.
«Ўзагроэкспортбанк» акциядорлари банк номини AVO Bank («ҳаво» сўзининг қисқартмаси) этиб ўзгартириш учун овоз берди. Эндиликда банк Олимжон Шодиев томонидан ташкил этилган AVO компаниялар гуруҳи таркибига киради.
«Газета.uz» материалига жавобан «Ўзагроэкспортбанк» устав капиталини 32 млрд сўмдан 105 млрд сўмга оширганини ва лицензия бекор қилинмаслиги учун уни 1 сентябргача 200 млрд сўмга етказиш ниятида эканини маълум қилди.
«Ўзагроэкспортбанк»даги давлат улуши ҳукуматнинг «ёпиқ» қарорига асосан танловсиз хусусий корхонага ўтказилиши мумкин. Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давактив вазиятга изоҳ бермаяпти. Давлат банкнинг муаммоли кредитларини янги эгасига топширишдан олдин ҳам ҳисобдан чиқариши мумкин эди.
Россиянинг «Совкомбанк» и Ўзбекистондан «Ўзагроэкспортбанк» ни сотиб олиш бўйича битимни бекор қилди. Бунга сабаб — санкциялар.
«Ўзагроэкспортбанк» 100 фоиз давлат улуши Россиянинг «Совкомбанк"и томонидан 4 млн долларга сотиб олинди. Ушбу битим очиқ тендер орқали тузилган. Тендерда 4 иштирокчи банкни харид қилиш истагини билдирган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Пойтахт Банк» ва «Ўзагроэкспортбанк» устав капиталидаги давлат акция пакетлари сотилаётганини эълон қилди. Халқаро Deloitte ва Grant Thornton консалтинг компаниялари хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида танланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг