«ўзатом» тегли мақолалар


Ўзбекистон Хитой билан кичик ядровий реакторларни қўллаш ва уранни қайта ишлашни ўрганади
4 ноябрь 2024, 20:39

Ўзбекистон Хитой билан кичик ядровий реакторларни қўллаш ва уранни қайта ишлашни ўрганади

Ўзбекистон ва CNNC компанияси Ўзбекистонда Хитойнинг кичик модулли ядровий реакторларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганади. Икки давлат делегациялари уран рудасини қазиб олиш қувватларини кенгайтириш, уни қайта ишлаш ва кейинчалик ёқилғидан АЭСларда фойдаланиш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Ўзбекистонда кичик АЭСлар қурилиши мумкин бўлган 14 та майдон баҳоланди — «Ўзатом» раҳбари
16 октябр 2024, 10:08

Ўзбекистонда кичик АЭСлар қурилиши мумкин бўлган 14 та майдон баҳоланди — «Ўзатом» раҳбари

«Ўзатом» агентлиги директорининг маълум қилишича, атом станцияларини қуриш учун 14 та потенциал майдонча дастлабки тарзда баҳолаб чиқилган. «Республиканинг турли ҳудудларида кичик реакторларни янада ривожлантириш учун ушбу майдонларни батафсил ўрганиш режалаштирилган», — деди у.

«Кичик АЭС Ўзбекистон мулки бўлади, ядро чиқиндилари Россияга олиб кетилади» — дирекция раҳбари
15 октябр 2024, 16:19

«Кичик АЭС Ўзбекистон мулки бўлади, ядро чиқиндилари Россияга олиб кетилади» — дирекция раҳбари

Кичик атом электр станцияси Ўзбекистон мулки бўлади, деди АЭС қурилиши дирекцияси раҳбари Отабек Аманов. Унинг айтишича, ядро ёқилғиси ишлаб чиқариш учун маҳаллий урандан фойдаланиш режалаштирилган бўлиб, у ишлатилгандан сўнг Россияга олиб кетилади. У лойиҳанинг босқичлари ҳақида ҳам маълумот берди.

Кам қувватли АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади — «Ўзатом» вакили
28 июнь 2024, 15:32

Кам қувватли АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади — «Ўзатом» вакили

Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади, деди «Ўзатом» раҳбари маслаҳатчиси Қосим Тўхтахунов. Шунингдек, у атом энергетикасини ривожлантириш ва кичик модулли реакторларни танлаш зарурлигини тушунтирди.

Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилиши шартномасининг кучга кириши тўғрисида баённома имзоланди
27 июнь 2024, 17:21

Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилиши шартномасининг кучга кириши тўғрисида баённома имзоланди

Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилиши бўйича биринчи штаб иш бошлади, унда қурилиш майдони ва зарур инфратузилмани яратиш масалалари муҳокама қилинди. «Росатом» раҳбари биринчи ўринбосарининг ташрифи чоғида АЭС қурилиши шартномасининг кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди.

«Ўзатом» агентлиги қайта ташкил этилиб, Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўтказилмоқда
25 май 2024, 18:58

«Ўзатом» агентлиги қайта ташкил этилиб, Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўтказилмоқда

Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида Атом энергияси агентлиги ташкил этилмоқда, у Энергетика вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтади. Агентлик компаниялар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, хўжалик жамиятлари ташкил этиш, иқтисодиётдаги лойиҳаларни молиялаштириш ҳуқуқини олади.

«Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас». «Ўзатом» директори — АЭС қурилиши бўйича Россия билан музокаралар ҳақида
2 май 2024, 21:47

«Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас». «Ўзатом» директори — АЭС қурилиши бўйича Россия билан музокаралар ҳақида

«Ўзатом» директори Азим Ахмедхаджаев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича Россия билан музокаралар ҳақида гапириб, ҳали ҳеч нарса аниқ эмаслигини таъкидлади. «Фақат гаплашяпмиз, умумий гаплар бўляпти. Қайси йўналишда қандай имкониятлар борлигини кўриб чиқяпмиз», — деди у.

Азим Ахмедхаджаев «Ўзатом» раҳбари, Бахтиёр Маматкаримов эса энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
29 март 2024, 23:12

Азим Ахмедхаджаев «Ўзатом» раҳбари, Бахтиёр Маматкаримов эса энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Бахтиёр Маматкаримов эса вазирнинг биринчи ўринбосари бўлди. Азизхўжа Қобилов ҳам Энергетика вазирлиги раҳбари ўринбосари этиб тайинланди.

«Ўзатом» ва «Ўзнефтгазинспекция»га раҳбарлар тайинланди
1 август 2023, 10:01

«Ўзатом» ва «Ўзнефтгазинспекция»га раҳбарлар тайинланди

Бахрам Мансуров «Ўзатом» агентлиги директори, Илхом Ниматуллаев эса «Ўзнефтгазинспекция» раҳбари этиб тайинланди.

АЭС объектларида хизмат қилувчи ходимларга қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилди
14 декабрь 2021, 12:08

АЭС объектларида хизмат қилувчи ходимларга қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилди

МАГАТЭ йўриқномаси асосида Ўзбекистон АЭС обектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилди. Ҳужжат лойиҳасига кўра, АЭС директори энергетика соҳасида раҳбарлик лавозимларида 8 йиллик меҳнат стажи, АЭСда 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиш талаб этилади.

АЭС шартномаси деярли тайёр, фақат техник жиҳатлари қолди — Россия элчиси
22 декабрь 2020, 10:08

АЭС шартномаси деярли тайёр, фақат техник жиҳатлари қолди — Россия элчиси

Aтом электр станциясини қуриш бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасида шартнома «деярли тайёр ҳолатга келтирилган», фақат техник жиҳатлари қолмоқда. Хусусан, АЭС учун сув сарфини камайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда, дея хабар берди Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев.

Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан кетди
5 ноябрь 2020, 11:05

Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан кетди

Жўрабек Мирзамаҳмудов Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. У «Ўзатом» агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» компаниясидаги раҳбарлик лавозимларини сақлаб қолди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг