20 августдан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳафтада бир маротаба амалга ошириладиган тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди. Тошкент — Будапешт йўналишидаги рейслар Airbus A-320 ҳаво кемасида бажарилади.
12 декабрь куни Ўзбекистон президенти ОTP Bank банк бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди. Давлат раҳбари «Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш бўйича битими муваффақиятли якуни ва Европанинг етакчи банк-молия институти Ўзбекистон бозорига кириб келгани билан банк бошқаруви раисини табриклади.
Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон ҳамда Венгрия ўртасида стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Шунингдек, мамлакатлар вазирлари ва идоралари раҳбарлари 15 та ҳужжатга имзо чекишди. Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилади.
Тошкентда Ўзбекистон ва Венгрия мамлакатлари ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация ҳамда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган яна 9 та ҳужжат имзоланди. Мамлакатлар бандлик, атом энергетикаси, қишлоқ ва сув хўжаликлари соҳаларида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқдаги номутаносибликни бартараф этишга келишиб олдилар. Иккита вилоятда қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш бўйича Венгрия тажрибасини жорий этиш режалаштирилмоқда. Дебрецен университети бу йил Тошкентда ўз ишини бошлайди.
Мартнинг сўнгги кунларида Венгрия бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Олий мақомдаги учрашувлар чоғида иқтисодиёт, энергетика, таълим ва кадрлар тайёрлаш, маданият, ҳудудлараро ҳамкорлик, бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳаларида 10 дан ортиқ келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Қолаверса, президент Шавкат Мирзиёев 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) видеоанжуман шаклида ўтадиган норасмий саммитида қатнашади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг