Президент қарори билан Шовот туманида 3,1 гектар ерда «Ўзбекистон-Туркманистон» савдо зонаси ташкил қилинади. Унда фақат 2 мамлакат маҳсулотлари сотилади. Маҳсулотларни киритишда божхона тўлови тўланмайди. Туркманистон орқали келувчи чет элликлар визасиз, паспорт билан 15 кун ҳудудда бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Туркманистонга 20 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машинаси совға қилди. Ўз навбатида, Туркманистондан суюлтирилган газ партияси етиб келди ва уни эҳтиёжманд оилалар ўртасида тақсимлаш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Қолаверса, икки мамлакат ўртасида электр энерегетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилди.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга ташрифини Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Ундан сўнг, икки давлат етакчилари Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Регистон майдонига ҳам боришди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг