«ўзбекистон-қирғизистон» тегли мақолалар


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги «Қорасув» чегара пости 14 йилдан сўнг қайта очилди (фото)
12 сентябрь 2024, 11:06

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги «Қорасув» чегара пости 14 йилдан сўнг қайта очилди (фото)

Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости 14 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди. Постдан кунига 12 мингдан ортиқ одам ўтиб-қайтиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев: «Бизга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон керак»
18 июль 2024, 17:52

Шавкат Мирзиёев: «Бизга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон керак»

Садир Жапаров билан бўлган тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувларда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон кераклигини таъкидлади. Жапаров эса Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканини айтди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарада яна учта ўтказиш пункти очишни режалаштирмоқда
29 май 2023, 21:34

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарада яна учта ўтказиш пункти очишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати чегарада яна учта ўтказиш пунктини очишни режалаштирмоқда. Тармоқларда Ўзбекистон томони 2010 йилда фаолияти тўхтатилган «Бекобод-Хонобод» НЎП яқинидаги деворни бузаётгани акс этган видео тарқалди. «Қорасув» ва «Кара-Багиш» НЎПларнинг ҳам очилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади
27 январь 2023, 15:33

Ўзбекистон ва Қирғизистон стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров икки мамлакат ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги Декларацияни имзолади. Қолаверса, давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқлари алмашилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди
6 декабрь 2022, 09:25

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди. Эндиликда икки давлат фуқаролари ID-картани кўрсатиш орқали чегарадан ўтиши мумкин. Тегишли баённома Ўзбекистон президентининг 9 декабрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланади.

Ўзбекистондан Қирғизистонга пул олиб ўтиш учун туннель қазиганларга суд ҳукми ўқилди
17 июнь 2022, 23:07

Ўзбекистондан Қирғизистонга пул олиб ўтиш учун туннель қазиганларга суд ҳукми ўқилди

Андижонда Қирғизистонга валюта ва товар-бойликларни олиб ўтишга мўлжалланган учта туннель фош қилинди. Уларни 2 ўзбекистонлик ва 6 қирғизистонликдан иборат жиноий гуруҳ қазиган. Улар 6−8 йилгача муддатга қамалди. Яна бир фуқаро терговда.

Ўзбекистонликлардан пул талаб қилиб келган Қирғизистон чегарачилари ушланди
20 октябр 2021, 13:19

Ўзбекистонликлардан пул талаб қилиб келган Қирғизистон чегарачилари ушланди

Чегарани кесиб ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари ва катта юк машиналари ҳайдовчиларидан мунтазам равишда пул талаб қилиб келган Қирғизистон чегара хизмати мансабдор шахслари ушланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик жамғарма ташкил этади
11 март 2021, 15:43

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик жамғарма ташкил этади

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этади. Келгусида унинг устави 200 млн долларга етказилиши ҳам режа қилинган. «Янги ташкил этиладиган жамғарма ўзаро ҳамкорлигимиз ривожланишининг катализаторига айланади», — деди бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг