Урганч аэропортида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга ташриф буюрган Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевни кутиб олди. Фото.
Қозоғистонда 2023 йил декабрида мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг мемуарлар китоби нашрдан чиқди. «Газета.uz» маълум маънода шов-шувларга сабаб бўлган китобнинг Ўзбекистон, жумладан, биринчи президент Ислом Каримовга шахсига алоқадор парчаларини ўзбек тилига таржима қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари Ақтауда махсус-тактик ўқувлар ўтказди. Махсус бўлинмалар замонавий қуролли можаролар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги тактик усулдан фойдаланди. Дронлардан фойдаланилди, яқин масофада жанг қилинди, денгиз, тоғ, чўл ва шаҳар шароитларида операциялар ўтказилди.
Ўзбекистондан Қозоғистоннинг яна 5 та шаҳрига, Қозоғистондан эса Ўзбекистоннинг 6 та шаҳрига авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу борада Тошкентда икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида ўтказилган музокараларда келишувга эришилди.
Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади. Бу ҳақда қарор Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари ўтказган учрашувда қабул қилинди.
Оқўрда қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев тор доирада музокаралар ўтказди. Шавкат Мирзиёев икки давлат иқтисодиётлари рақобат қилмаслигини, аксинча бир-бирини тўлдириб туришини таъкидлади. «Стратегик шериклигимизни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қиламиз», — деди Ўзбекистон етакчиси.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг