Татаристонда ишчиларнинг вақтинчалик яшаш уйи ёниб кетди. У ердан 6 эркакнинг жасади топилди, уларнинг 5 нафари ўзбекистонлик. Қозондаги Бош консулхона дипломатларни воқеа жойига жўнатди ва вазиятни назоратга олди.
Ўзбекистон элчихонаси АҚШнинг Флорида штатидаги ўзбекистонликларни «Милтон» тўфони сабаб эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. Тез ёрдам керак бўлганида ваколатхона ва штатдаги ёрдам хизматларига мурожаат қилишлари сўралди.
Россиянинг Одинцово шаҳрида ўтказилган рейдларда 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Тегишли рухсатномаларсиз ноқонуний меҳнат олиб борган ушбу фуқаролар мамлакатдан депортация қилиниши кутилмоқда.
Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган Lada Largus машинасида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 2 нафар йўловчи ҳар хил даражадаги куйиш билан касалхонага ётқизилди.
Истанбулдаги бош консулхона Туркиядаги ўзбекистонликларни телефон орқали ўзини адвокат, полиция ёки махсус кучлар ходими сифатида таништириб, ҳисобрақамга пул ўтказишни сўраётганлардан огоҳлантирди. Консуллик уларга маълумот бермаслик ва ўрнатилган тартибда чақирилишни талаб қилишни тавсия этди.
Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларига АҚШ 10 йиллик виза беради, аммо Ўзбекистон фуқароларига бериладиган виза муддати бир йилдан ошмайди. Четдан бу АҚШнинг адолатсизлигидек кўриниши мумкин, аммо, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг ёзишича, бу масала ечими АҚШ эмас, айнан Ўзбекистоннинг қўлида.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқаролари визасиз киришлари мумкин бўлган 31 давлат рўйхатини эълон қилди. Бундан ташқари кириб келганда виза олиш керак бўлган ва электрон виза олиш мумкин бўлган давлатлар рўйхати ҳам келтириб ўтилди.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Исроилдаги 10,5 мингдан зиёд ўзбекистонликларнинг аксарияти кекса ёшдагиларга хизмат кўрсатишини ва улар Ўзбекистонга қайтишни хоҳламаётганини билдирди. У фуқароларнинг моддий қийинчиликлар сабаб ўша шароитда қолиб ишлашга мажбур бўлаётганини айтди.
Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган фуқаролардан барча зарур эҳтиёт чораларини кўриш, хавфсиз жойларда бўлиш ва расмий хабар берилмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШга сафари давомида у ердаги ўзбекистонликлар билан учрашганди. Учрашувда қатнашган иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ва Ботир Қобилов тадбир тафсилотларини маълум қилди. Давлат раҳбари уларни кузатиб боришини таъкидлаган ва уларни «очиқ гапиришга» чақирган.
Марказий банк 2023 йилнинг I чораги бўйича Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Ўрганиш респондентларнинг таълим, уй-жой таъмири, даволанишга кўпроқ маблағ сарфлаганини кўрсатди. Кредит олувчилар бироз камайган, маиший хизмат соҳасидагиларнинг даромадлари бўйича кутилмалар яхшиланган.
Кузда Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади ва хориждаги энг фаол ватандошлар тақдирланади. Қолаверса, хориждаги ватандошлар орасида ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш мақсадида махсус онлайн машғулотлар ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.
Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон фуқаролари учун хорижга чиқишда виза талаб этилмайдиган ва визасиз белгиланган муддатларда юриш мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини тақдим этди.
Киев ва унинг атрофида ишлаган 11 нафар ўзбекистонлик март ойи бошида бедарак йўқолган эди. Ўшандан бери қариндошлари улар билан боғлана олмади. Элчихона уларни қидирмоқда. «Газета.uz» бедарак йўқолганлардан бирининг укаси билан суҳбатлашди.
Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмаган ҳолда бўлиш муддатини 7 кундан 15 кунга узайтириш режалаштирилмоқда. Ўзбекистондаги россияликлар учун ҳам худди шундай режим жорий этилади.
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик юк ташувчи ҳайдовчиларнинг Мариуполь металлургия комбинатида ушлаб турилгани ҳақидаги мурожаати тарқалди. Ўзбекистон ТИВ улар ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан эвакуация қилингани ва ватанга қайтаётганини маълум қилди.
Польша орқали яна 254 нафар ўзбекистонлик, шу жумладан 69 нафар аёл, 37 нафар вояга етгаман шахс ва 14 нафар чақалоқ Украинадан ватанга қайтарилди. 28 февралдан бери эвакуация қилинганларнинг умумий сони 5634 нафарга етди.
Украинадан Польша орқали эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 5037 нафарга етди. Суми шаҳридан 23 нафар талаба эвакуация қилинган. ТИВ эвакуация ишларида асосий эътибор уруш ҳаракатлари кузатилаётган чекка ҳудудларда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқишга қаратилганини маълум қилди.
Польшанинг Катовице аэропорти орқали Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 4787 нафарга етди. Молдовада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланганлиги айтилди.
6−7 март кунлари Польшанинг Катовице аэропортидан яна 674 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Польша ҳудудида Ўзбекистоннинг 350 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. 7 март куни яна битта рейсни амалга ошириш режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг