5 мартга қадар 14 та авиарейс билан 3245 нафар ўзбекистонлик Польша орқали Украинадан эвакуация қилинди. Дипломатлар жанг кетаётган ҳудудлардан ҳам фуқароларни олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, ҳозирда Суми вилоятидан 25 нафар талабани эвакуация қилиш учун «яшил йўлак» очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Украинадан Польша чегарасига кираверишда уч нафар ўзбекистонлик йўл транспорт ҳодисасига учради. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курмановнинг маълум қилишича, улардан бири вафот этган, қолган икки нафари эса Львовдаги шаҳар касалхонасига ётқизилган.
ТИВ расмий вакили Украинадан Молдовага ўтган 200га яқин ўзбекистонликларни ватанга қайтариш масаласи кейинроқ ишлаб чиқилишини маълум қилди. Ҳозирда Польша орқали эвакуация қилиш устувор эканлиги таъкидланди.
Украинадаги вазият кескинлашганини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ўзбекистонликларни эвакуация қилиш режаси ва мамлакатни тарк этмоқчи бўлганлар рўйхатини тузиб чиқмоқда.
Mash нашри томонидан суратга олинган видеорепортажда Россия-Қозоғистон чегарасидаги ватанига қайтиш имкониятини кутаётган ўзбекистонликларнинг палатка лагеридаги ҳаёти акс эттирилган.
16 июль куни Ўзбекистоннинг учта йўловчи поезди Россия ва Қозоғистон чегарасидаги 2100 дан ортиқ ўзбекистонлик йўловчиларни мамлакатга қайтариш учун Тошкент томон йўл олди. Поездлар Миллий гвардия, ИИВ ва ССВ ходимлари кузатуви остида олиб келинади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қозоғистон ва Россия-Қозоғистон чегараларида қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтаришга ваъда берди. Аввалроқ чегараларда 5000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг қолиб кетгани хабар қилинган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг