«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси санъаткорларга Ўзбекистондан ташқарида концертлар ўтказишдан аввал ташкилотни ёзма равишда хабардор қилиш шартлигини эслатди. Талабларни бузганларнинг лицензияси муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.
Маданият вазирлиги концерт ташкилотчиларига миллий қадрият ва анъаналарга риоя этилишини текшириш учун «Ўзбекконцерт»га батафсил сценарий тақдим этиш мажбуриятини юклашни таклиф қилмоқда. Мақсад — саҳнадаги «ножоиз хатти-ҳаракатлар»нинг олдини олиш. Ариза йиғими ҳам жорий этилиши мумкин.
Хонанда Лолани интернетда ҳақоратлашди — баъзи фойдаланувчилар унинг либосида кўкрак шакли ҳаддан ортиқ сезилиб турибди, демоқда. «Жирканч нарсаларни ёзишяпти, ҳақоратлашяпти, камситишяпти», — деди у «Газета.uz»га. Қўшиқчи «Ўзбекконцерт»дан «суҳбат» эмас, балки ҳимоя истаганди.
Санжар Эрданов «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ҳудудий бўлим раҳбарларининг айримлари охирги маротаба огоҳлантирилди.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидовани узун кесмали либосда саҳнага чиққани лицензия талабларини бузиш деб баҳолангани учун огоҳлантирди. Ташкилот актрисанинг фотосуратларида оёқ ва кўйлакнинг тепа қисмини хиралаштирди.
Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов 24 февралда «Ўзбекконцерт»да йиғилиш ўтказди. У ўз чиқишида хонандаларнинг маданиятсизлиги ва савиясиз ижодини танқид қилган, Умра зиёратидан пиар йўлида фойдаланаётган ва фарзандини ҳужрага топширган санъаткорлар ҳақида гапирган.
Хонанда Каниза Аҳмедова «ахлоқсиз» видеолари учун лицензиясидан бир ойга маҳрум қилинди. Унинг айтишича, танқидларга сабаб бўлган видеода қўшиқчи «иштонсиз» бўлмаган, балки одамнинг тери рангидаги шим кийган. У «Ўзбекконцерт»ни танқид қилиб, маданият вазирининг «саройига» ташриф буюришини айтган.
Давлат филармонияси директори ўринбосари Даврон Шералиев «Ўзбекконцерт» директори этиб тайинланди.
Жамолиддин Узаков «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига раҳбар этиб тайинланди. Ушбу лавозимда 2020 йилнинг ноябрь ойидан бери Aнваржон Тожибоев ишлаётган эди.
Анваржон Тожибоев «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Директор вазифасини вақтинча бажариб келган Алишер Жамолиддинов директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари сифатида ўз иш фаолиятини давом эттиради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг