Йил бошидан буён Ўзбекистонда умумий майдони қарийб 721 гектар бўлган 1928 та ноқонуний чиқиндихона аниқланди, деб хабар қилди «Ўзбеккосмос» агентлиги. Энг кўп — 363 та чиқинди полигони Тошкент вилоятига тўғри келади.
Халқаро NASA Space Apps Challenge 2024 хакатонида Ўзбекистондан 35 жамоа қатнашди. Глобал босқичга йўл олган уч жамоа энди ўз лойиҳалари билан бош мукофот — NASA (АҚШ)нинг тадқиқот марказига саёҳат учун кураш олиб боради. «Газета.uz» хакатоннинг Ўзбекистон босқичи қандай ўтгани ҳақида ҳикоя қилади.
АҚШнинг SpaceX ва Буюк Британиянинг Surrey Satellite Technology компаниялари Ўзбекистоннинг миллий космик дастурини ишлаб чиқишда эксперт маслаҳатларини беради.
«Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан йил бошидан буён 23 273 гектарлик бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёниши билан боғлиқ 1960 та ҳолат аниқланган.
Қонунчилик палатаси соҳадаги давлат сиёсатини, тақиқ ва чекловларни белгилаб берувчи «Космик фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Депутатлар Ўзбекистоннинг космосдан фойдаланиш бўйича халқаро шартномага қўшилиши тўғрисидаги битимни ҳам маъқуллади.
«Ўзбеккосмос» «Чегара билмас дарёлар» коалицияси экспетларининг Қўштепа канали қирғоғи Амударёдан олинаётган сув оқими оқибатида ювиб кетилгани тўғрисидаги маълумотларини рад этди. Агентлик аниқлашича, сизиб чиққан сув — сизот сувлари.
Халқаро космик технологиялар конференцияси доирасида Ўзбекистон таълим сунъий йўлдоши учирилишини эълон қилди. Шунингдек, космосдаги таълимий лойиҳалар доирасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди, пойтахтда компетенциялар марказлари иш бошлади.
Тошкентлик Анастасия Степанова Марсга экспедиция симуляцияси — «Марс 160» ва Ойга парвоз имитацияси — «Sirius-19» лойиҳаларида қатнашган. Ҳозир Colorado School of Mines университетида докторлик ишини ёзяпти. «Газета.uz»га берган интервьюсида у фаолияти, режалари ва ўз миссияси ҳақида сўзлаб берди.
Президент қарори билан «Ўзбеккосмос» агентлигига коинот тасвирларини таҳлил қилиш йўли билан қишлоқ ва сув хўжалиги, ер муносабатлари, экология, геология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш вазифаси юклатилди.
«Ўзбеккосмос» агентлиги Франциянинг «Airbus DS GEO Intelligence» компанияси билан Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошини яратишни режалаштирмоқда. Бунинг эвазига компания сунъий йўлдош маълумотларини биргаликда сотиш имкониятига эга бўлади.
«Ўзбеккосмос» май ойида Тошкентда Марказий Евроосиё минтақасидаги биринчи Space Technology Conference ўтказади. Унда космик фаолият соҳасидаги етакчи компаниялар — Maxar, SpaceX, Viasat (АҚШ), Airbus (Франция) ва бошқа компаниялар вакиллари иштирок этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг