2023 йилда Ўзбекистон экспорт қилганидан кўра кўпроқ газ импортини амалга оширди. Етказиб бериш орасидаги фарқ 165 млн доллардан ошди. «Газета.uz» мамлакат ичида улкан газ захиралари бўлишига қарамай, бу ҳолат юзага келишига сабаб бўлган омилларни ўрганишга ҳаракат қилди.
Ўзбекистон ҳукумати бензин учун товон пули миқдорини 55 фоизга оширди. Ҳар ойлик тўловлар айрим тоифадаги шахсларга берилади.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида режали таъмирлаш ишлари туфайли «Ўзбекнефтгаз» корхоналарида бензин ишлаб чиқариш 71,3 фоизга қамайди. Компания ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилга нисбатан оширишини қайд этди. «Газета.uz» йил бошидан буён бензин ишлаб чиқариш бир неча бор пасайганини ёзганди.
Ўзбекистондаги баъзи АЁҚШларда бензин нархи кескин кўтарилди. Хусусан, бир литр Аи-80 — 7,5 минг сўмгача, Аи-92 — 10 минг сўмгача, Аи-95 бензини эса — 11 минг сўмгача сотилмоқда. «Ўзбекнефтгаз» эса ўзига қарашли шохобчаларда Аи-80 бензини нархи ўзгармаганини маълум қилди.
«Ўзбекнефтегаз», «Иссиқлик электр станциялари» ва Uzbekistan airways компанияларини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Қолаверса, UzAuto Motors акцияларининг бир қисмини сотиш, Тошкент ва ҳудудий халқаро аэропортларни хусусий сектор бошқарувига бериш кўзда тутилган. Автомобиль йўллари қўмитаси унинг таркибидан пудрат ва ишлаб чиқариш корхоналарини чиқариш орқали ислоҳ қилинади.
«Ўзбекнефтгаз» жамияти тизимида 2021 йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 717,9 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Шундан 91,9 млрд сўм камомад ва ўзлаштиришлар, 57,8 млрд сўм жамиятга зарар, 219,9 млрд сўм бошқа хато ва камчиликларни ташкил қилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 26 ноябрь куни соат 20:30дан бошлаб Аи-80 маркадаги бензиннинг 1 литри 6890 сўмдан сотувга чиқарилади. Қайд этилишича, республика ҳудудидаги «Ўзбекнефтгаз»нинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади.
Энергетика вазири Алишер Султонов Alter Ego лойиҳасида берган интервьюсида 30−35 йил давомида барчаси «Ўзбекнефтгаз» банкрот бўлиши учун қилингани, компанияга беғараз ажратилган 400,9 млрд сўмлик субсидиялар ҳамда тизимдаги коррупция ҳақида тўхталди. У ўзи шу компанияга раҳбар бўлган вақтда ушбу муаммоларни бартараф этмагани сабабини ҳам маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг