Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 25−28 апрель кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
16−17 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босишига олиб келиши хавфи ҳам мавжуд.
Ўзбекистонда баҳорнинг биринчи ойида об-ҳаво кўп йиллик қийматларга яқин бўлди. Бир нечта совуқ тўлқинлар ҳам кузатилди. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр даражасида, баъзан ундан ортиб кетди. Айнан март ойида баландлиги 4−25 смгача етган қор ёғди, айрим жойларга сел келиб, ҳудудларни сув босди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари асосан ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади. Ҳарорат аста-секин кўтарилиб, якшанба куни +17 даражагача исийди, кечалари 0…+5 илиққача бўлади.
Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво жуда илиқ бўлади. Кейинроқ нам ҳаво массалари кириб келишни бошлайди. 20−21 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. 21−22 март кунлари ҳаво ҳарорати +10…+15 даражагача пасайиши эҳтимоли бор.
Ўзбекистонда 7−8 март кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишда давом этади. Дам олиш кунлари эса ҳаво ўзгариб туради, баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат жадал равишда кўтарилиб боради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечалари −2…+5, кундуз кунлари +4…+18 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. 8 мартда баъзи жойларда шамол кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин.
1−7 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳароратнинг ўзгариши сабабли 6 та вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Қишнинг сўнгги кунлари ва баҳорнинг биринчи куни Ўзбекистонда об-ҳавонинг беқарор шароити сақланиб туради. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари 0…-5, кундузи +2…+7 даража бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Пойтахтда эса 28 февраль ва 1 мартда ёғингарчилик кузатилади.
23−29 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Эль-Ниньо табиий ҳодисаси туфайли Ўзбекистонда 2024 йилнинг ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзгидромет Ўзбекистонда одатдаги иссиқ ёз фасли бўлишини маълум қилди. Шунингдек, қуруқ куз, яъни ёғингарчилик миқдори меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб 19−20 февраль кунлари вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кечалари −8…−12, баъзи жойларда -16 даражагача совийди, кундузи −3…+2 даража бўлади. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Баъзи жойларга туман тушади.
Пойтахт ҳокимлиги аҳолини қор ёғиши 12 соатгача давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Аҳолидан шахсий автомашиналардан фойдаланишни минималлаштириш сўралди.
Ҳафта давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +3…+10, кундузи +12…+24 даража бўлади. Жума куни эса совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 0…+7, кундузи +7…+17 даражагача кўтарилиб боради. Чоршанба ва пайшанба кунлари аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади, қолган кунларда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
2024 йилнинг январь ойида ҳарорат жуда илиқ бўлди. Иқлим меъёридан юқори бўлган ҳарорат деярли ой давомида сақланиб турди. Ўзгидрометнинг маълумот беришича, ўтган ой метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ январь ойлари учлигига кирди.
Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳавонинг янги қисми кириб кела бошлайди. Жойларда асосан ёмғир ёғади. Якшанбада баъзи ҳудудларда ёмғир, қор ёғиши, туман тушиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +3…+8 даража илиқ, кечаси 0…-5 даража совуқ бўлади.
Ўзбекистоннинг асосий қисмида душанба ва сешанба кунлари ёғингарчилик кузатилади. Чоршанбадан Тошкент вилояти ва водийдан ташқари республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 0…-5, шимолда −10…−15, кундузи −3…+5 даража бўлади.
Шанба куни Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиб, айрим жойлардагина ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат кечаси −2…−5 даражагача пасаяди, кундузи +10 даражагача етади. Якшанбада ёмғир республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Ўзгидромет 25−31 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди. Аввалроқ мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилганди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг